ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЭКСТРАСЕНСЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. XVI асрда яшаган Парацельс ҳам беморларни ноанъанавий усуллар ёрдамида даволаган. У ҳатто саратонни ҳам магнит ёрдамида даволаса бўлади деб ҳисоблаган.

2. Собиқ советлар даврида Роза Кулешова машҳур экстрасенс ҳисобланган. У кўрлар алфавитини ўқишни ўрганиб олгач, одатий китобларни ҳам шу йўл билан ўқишга ҳаракат қилган. Ҳаракати зое кетмаган. Бу санъатни шу қадар чуқур ўзлаштирганки, кўзларини юмган ҳолда китобга қўл теккизмасдан туриб ҳам ўқий олган. Аммо уни 38 ёшида жодугарликда айблаб заҳарлаб ўлдиришган.

3. Собиқ советлар даврида яна бир экстрасенс яшаган. У Нинель Кулагина эди. Экстрасенс у қадар катта бўлмаган кийимларни қўл теккизмай туриб жойидан жилдира олган. Қурбақанинг юрагини маълум масофадан туриб тўхтатишда, орқасидаги ҳарф ва сонларни қарамасдан айтиб бера олишда тенгсиз бўлган. Бундан ташқари, ўз артериал қон босимини сунъий равишда, ташқи таъсирларсиз 200/230 гача кўтара олган. Бир гал сал қурса комага тушиб қолаёзган.

4. Арвоҳлар билан гаплашиш қадимдан мавжуд. Уни илмий тилда спиритизм деб аташади. Қадимда бу жоду тури билан шуғулланганлар миллионлаб одамларнинг миясини заҳарлаб келган. Уни дунё бўйича тарғибот қилишган. Аслида улар фирибгарлар бўлиб, шу йўл билан катта бойлик тўплашган.

5. 1876 йили англиялик физик Уильям Баррет хаёлни хаёл ёрдамида бошқа одамга етказиш хусусида илмиш иш олиб борди. Ҳатто, шу мавзуда доклад ёзиб ҳамкасбларга ўқиб берди. Бироқ ҳамкасбларнинг танқидига учради. Олим барибир ўз ишидан воз кечмади. Қарангки, ўлимидан сўнг рафиқаси тушида марҳум эридан хабарларни қабул қилиб ола бошлади.

6. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Ури Геллер исмли парапсихолог одамларни ўзидаги сирли истеъдоддан огоҳ этди. У хаёл кучи ёрдамида темир қошиқларни бука олиш, суратларни бошқа қоғозга кўчира олишини барчага намойиш эта бошлади. Бироқ орадан маълум вақт ўтиб сири ошкор бўлди. Маълум бўлдики, у бука олган қошиқлар темир эмас, аслида ўта юмшоқ матодан тайёрланган экан. Суратларни эса ҳеч кимга сездирмай олдин кўриб оларкан.

7. Собиқ советлар даврида Жуна Давиташвили машҳур экстрасенс ҳисобланган. У тананинг алоҳида қисмларидаги ҳароратни масофадан туриб кўтара оларди. Тана ҳароратини бошқа бир танага яна масофадан туриб ўтказарди. Шунинг ёрдамида у беморларни қийнаётган оғриқларга вақтинча барҳам берарди. Ҳатто, Брежневдан тортиб бошқа кўзга кўринган шахслар унинг қабулига шошиларди. Бундан ташқари, Жуна суратга қараб ташҳис қўйиш, келажакни башорат қилишда ҳам тенгсиз эди. Брежнев шахсан Жунани бир неча марта юксак мукофотларга лойиқ топгани ҳам факт.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади