1998 йил Хитойда ҳафтасига ўртача 34 та одам ҳар хил турдаги жиноятлар учун қатл қилинган

0

1. Кения аҳолисининг ярмидан кўпи 15 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади. Кения аҳолисининг ўртача яшаш умри жуда паст.

2. 1 литр Cоcа-Cоlа тайёрлаш учун 2,7 литр тоза сув сарф бўлади.

3. Мисрда ҳар 200 йилда атига бир марта момақалдироқлар учраб туради.

4. ХХ асргача Швеция аҳолиси фамилияга эга бўлишмаган. 1901 йилда «фамилияга эга исм» бўлиши керак деб таърифланган қонун чиқарилган.

5. Саудия Арабистонига киритилган наркотик учун халқ олдида жиноятчининг бошини танасидан жудо қилишади.

6. 13 ёшли Лионел Месси 2000 йил «Барселона» билан шартнома имзолаш учун Испанияга учиб келган.

7. Мия маълумотларни энг яхши эслаб қоладиган вақт эрталабги 5 дан 7 гача бўлган вақт оралиғидир.

8. Грипп касаллигидан АҚШда йилига нақд 35000 киши вафот этади. Оддий грипп биз ўйлаганчалик оддий эмас.

9. 60 ёшга етганда инсон таъм билиш қобилиятининг ярмини юқотади.

10. Норвегияда ўрмонлардаги дарахтларни кесиш мутлақо тақиқланган. Улар ёғочни табиатига унча ҳам эътибор бермайдиган давлатлардан сотиб олишади.

11. Инсон хуррак отаётган вақтда туш кўрмайди.

12. Ҳар куни америкаликлар 20 мингтагача ҳар хил турдаги телевизорларни ахлатга ташлашади.

13. Франция қонунларига кўра, икки стакан вино ичган одам бемалол машина бошқариш ҳуқуқига эга.

14. Агар қўлингизни ювгандан сўнг қоғоз сочиқни ишлатсангиз, қўлингиздаги бактериялар сони 45-60% га камаяди. Аммо қўл қуритгичидан фойдаланиш аксинча бактериялар сонини 255% га ошириб юборади.

15. 1998 йил Хитойда ҳафтасига ўртача 34 та одам ҳар хил турдаги жиноятлар (маст ҳолатда машина бошқариш, ўғрилик) учун қатл қилинган.