Англиялик 25 ёшли қиз болаликдан мева ва сабзавот емаслиги туфайли кўр бўлиш хавфи остида қолди…

0

 

Англиянинг Норфолк графлигига қарашли Норвич шаҳрида истиқомат қилувчи 25 ёшли Жейд Янгмен исмли қиз уч яшарлигидан фақат пицца, макарон, чипс, товуқ гўшти истеъмол қилган. Мева ва сабзавотларнинг яқинига ҳам йўламаган. Энди эса кўр бўлиш хавфи остида қолиб турибди.

— Мен биламан, мева ва сабзавотлар есам тешиб чиқмайди, — дейди у. — Балки уларнинг мазаси ҳам зўрдир. Аммо мева-сабзавотларни оғзимга сола олмайман. Ўзимни мажбурлаб ҳам кўрдим. Фойдаси бўлмади.

Айтишларича, қиз йўлиққан дард руҳий хасталиклар сирасига кираркан. Даволаниш илинжида Англиядаги машҳур гипнотерапевтга ҳам учрашиб кўрган. Афсуски, фойдаси бўлмабди.