Айрим дориларни баъзи маҳсулотлар билан бир вақтда ичиб бўлмайди…

0

 

Россия терапевтлари илмий тиббиёт жамияти аъзоси, клиник фармаколог Андрей Кондрахин айрим дори воситаларини параллел тарзда баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан ичиб бўлмаслигини айтиб ўтди. Масалан, аспиринни малина егандан кейин ёки олдин ичиб бўлмайди. Шундай қилинган тақдирда малина таркибидаги салицил кислота аспирин билан реакцияга киришиб, ички қон кетиш жараёнини келтириб чиқаради. Қондаги холестеринни камайтириш учун хизмат қилувчи дориларни грейпфрут шарбати билан аралаштирмаслик керак. Бу нарса беморни ўлимгача олиб бориши мумкин экан.

Антибиотиклар қабул қилаётганда, спиртли ичимлик ва оддий сут истеъмол қилмаслик керак. Мисол учун сут ҳар қандай дорининг кучини кесиш хусусиятига эга. Қонни суюлтирувчи дориларни шпинат ва салатлардан сўнг ёки олдин ичиб бўлмайди.

Кондрахиннинг айтишича, таблеткаларни минерал сув билан ичиш тавсия этилмайди. Уларни оддий сув билан ичган маъқул экан.