ИНСОФ

0

Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ҳаж сафарида бўлганларида араблардан айрим аҳли илмлар зиёратга келишибди. Суҳбат асносида зиёратга келганлар орасидан бириси тўсатдан Ҳазратга:
– Сиз томондаги одамлар «Аллоҳ қаерда?»- деган саволга, «Осмонда»,- деб жавоб берган кишини ваҳобий, деб таъна қилишар экан. Шу инсофданми, тақсир?! – дея эътирозли оҳангда савол бериб қолибди.
Ҳазрат унга қараб:
– Агар осмонда демаса, у кишини сизлар нима деб атайсизлар?!- дебдилар.
– Кофир, деймиз!- дебди ҳалиги киши шошилиб.
Шунда Ҳазрат:
– Мусулмонни ваҳобий деб таҳқирлаш инсофсизлик бўлар, тўғри, чунки ваҳобий ҳам мусулмонку! Аммо сиз мусулмонни кофир деяпсиз. Ҳақиқий инсофсизлик буниси эмасми?! – дебдилар.
Берган саволидан ўзи кутмаган жавобни олган киши мум тишлагандек жим қолибди.

loading...