Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Жамиятда ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Кўз тегиши мумкин. Ички гармонияга путур етказмайдиган машғулотлар билан банд бўлинг. Вақтни беҳуда ўтказманг, янги ғояларни ҳаётга сингдиришга ҳаракат қилинг. Хунук хаёллар ва тушкунликка асир бўлиб қолишдан сақланинг. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф қилишлари мумкин. Тайёр туринг. Айримлар кун давомида катта йўқотишга юз тутишлари эҳтимоли бор.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 сентябр куни ҳар бурчакдан кўнгилсизликлар мўралай бошлаши мумкин. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз тавсия этилади. Молиявий масалада фақат тежамкорлик орқалигина мақсадга етишингиз мумкин. Кечки пайт дўстларингиздан бири сизга ортиқча юк каби осилиши кутилади. Нега дейсизми? Пул керак унга. Бу муаммони моддий аҳволингиздан келиб чиқиб ҳал этаверасиз-да! Кечқурун хонадонингизда байрам дастурхони тузалиши мумкин. Тайёр туринг!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз муаммоларсиз кечмайди. Аммо уларнинг моддий аҳволингизга боғлиқлик жойи йўқ. Пулингиз етарли бўлади. Фақат бир нарсани ёддан чиқармаслигингиз керак. Бугун оилавий харажатлар, даволаниш учун катта пул керак бўлади. Рўзғордаги муаммоларни бир ўзингиз мустақил тарзда бартараф эта оласиз. Қўрқишга асос йўқ. Ҳатто, сантехникага тегишли муаммолар ҳам сиздан қочиб қутула олмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 сентябрда ишда ҳам, молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида ҳам ўз табиркорлигингизни, уддабуронлигингизни намойиш эта оласиз. Шу хусусиятингиз рақобатчи ва ҳасадгўйларнинг додини беради. Агар кун давомида бошингиз оғриса, артериал қон босимингиз сакраса, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингиз ўзингизга ёрдам беринг. Врачга чопманг. Муҳаббатда ҳеч қачон ёрдамчилар талаб этилмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Уни ёдингизда сақлаб қолсангиз бас.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун ўзингиз қаттиқ боғланиб қолган нарсалар, машғулотлар, инсонлардан юз буришингиз оғир кечади. Саломатликни мустаҳкамликда сақлаб қолишни истасангиз, парҳез тутишни бошланг. Спорт билан шуғулланишни бошлашингиз тавсия этилади. Кун мобайнида тантанали тадбирларда иштирок этишингиз, фойдали келишувларга эришишингиз ва хизмат сафарига боришингиз кутилади. Бу амаллар кечқурун ҳам давом этиб, сизнинг дам олишингизга халал бериши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 сентябр куни ўзингизга ҳаддан ортиқ бино қўйишингиз чегарадан чиқиши мумкин. Бу атрофдагилар билан ўзаро муносабатларингизга путур етказмай қолмайди, эҳтиёт бўлинг. Ўзингизни камтарона тутишга ҳаракат қилинг. Иш жараёнингиз кўнгилдагидек кечади. Фақат ҳамкасблар билан пойга ўйнашга берилиб кетмасангиз бас. Мукофотини эса албатта оласиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кузнинг ўзгарувчан ҳавосидан ўзларини қаттиқ туриб ҳимоя қилишлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугунги кунингиз ажойиб тарзда ўтиши тайин. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали келишувларга эришишингиз, оиласиз бўлсангиз, энг гўзал бир инсон билан танишишингиз, оила қурган чиқсангиз, лотереяда миллионлаб доллар пулларни ютиб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аёллар ва қизлар ташқи қиёфасига ўзгартиш киритишлари талаб этилади. Кечқурун турли масалаларда югур-югурлар пайдо бўлиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 сентябр сиз учун муҳим ишлар ва масъулиятлар кунига айланади. Кун давомида энг мураккаб вазифаларни адо этишингизга тўғри келади. Оила аъзоларингиз билан куннинг иккинчи ярмида айрим келишмовчиликлар пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун суюкли инсонингиз билан вақт ўтказинг. Сершовқин давраларга қўшилишингиз тавсия этилмайди. Асабингизни асранг! Оллоҳ мададкор бўлсин! Овқатланиш режимини бузмасликка ҳаракат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ёлғиз яшаётган дўстларимизнинг куни туғади. Қалбингизни забт этиш орзусида юрганларнинг саноғи бўлмайди. Демак, танлаш имконияти туғилади. Ишхонангизда ҳам сиздан абжири, омадлиси бўлмайди. Иш қанчалар мушкул ва мураккаб бўлмасин, уддасидан чиқа оласиз. Кечқурун меҳмонга таклиф қилишади. Баъзилар куз ҳавоси таъсиридами, ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

26 сентябрни даромад олишдан бошлайсиз иншооллоҳ. Демак, даромаддан кейин харидларни амалга ошира бошлайсиз. Олис сафарга чиқмаганингиз маъқул. Муваффақиятсизликка юз тутишингиз мумкин. Табиат қўйнида дам олиш, балиқ ови эса аксинча ёқимли ўтади. Оила қурмаганларнинг баъзилари кечқурун романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Аммо алданасиз. Шунинг учун бу амалдан бугунча воз кечинг. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Қариндошларнинг ташвишларини бартараф этиш учун қимматли вақтингиз ва истакларингиздан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Аммо бу хайрли ишнинг интиҳоси ҳақиқатан хайрли бўлади. Тушдан сўнг саломатлигингиз ёмонлашуви кутилади. Куз ҳавосининг таъсири бўлса керак. Юқори лавозимга эга чиқишни хоҳлаётганлар иши доирасида янги ғоялар, лойиҳалар ўйлаб топишлари зарур. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 сентябр куни ўзингиз истагандек вақт ўтказасиз. Асосийси, ҳеч ким бу хоҳишингизга қарши бора олмайди. Педагоглар, илмий ходимлар, ҳуқуқшунослар ва савдогарларни мўмай даромад ва янги муваффақиятлар қуршаб олади. Тадбиркорлар жуда фойдали лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиб, катта пулга эга чиқиш учун қулай имкониятларга эга бўлишади. Банкдан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади