Хоразмлик Аҳмаджон 2,5 млрд. сўмлик жекпотни ютиб олди

1

Халқ банкининг “Шарқона лотто” лотереяси “36 дан 6” ўйинининг 2019 йил 18 сентябрдаги 134-ютуқлар тиражи натижаларига кўра, хоразмлик омадли юртдошимиз Аҳмаджон Жуманиёзов 2,5 миллиард сўмлик ютуқ (жекпот) соҳиби бўлди.

Айтишларича, у лотереяни ёлғиз ўзи ўйнамаган.

Жуманиёзов АЁҚШда ишлайди. У ишдаги шериклари билан, жами 5 киши ўртада пул ташлаб лотерея Ғйнашган. Келишувга кўра, кимга ютуқ чиқса, ўртада тенг тақсимланиши белгиланган. Омад келиб, Жуманиёзовга жекпот насиб қилган.

Бугун Аҳмаджон Жуманиёзовга ютуқ суммаси тантанали равишда топширилди.

Аслида “Шарқона лотто” лотереясининг 134-ютуқлар тиражида жекпот суммаси 2 486 679 600 сўм этиб белгиланган эди. Бироқ жекпот соҳиби мазкур тиражда 6 та эмас, балки 10 та рақамни рўйхатдан ўтказган бўлиб, жекпот суммаси билан биргаликда кейинги категориялар бўйича ҳам ютуқ суммаларига, яъни 2 505 273 210 сўмга эга бўлди.

Эслатиб кетамиз, бу сумма жекпот тарихидаги энг катта ютуқдир.

Халқ банки ўйин ташкилотчиси сифатида турли лотереяларни ташкил этиб, 10 та лотерея тури бўйича ўтган даврда минглаб фуқароларимизга 177 млрд сўмдан зиёд бўлган пул-буюм ютуқларини тўлаб берди.

Ушбу лотереялардан бири – “Омад лотто” сонли, пул ютуқли лотереясининг 21 сентябрдаги 467-ютуқлар тиражида 177 миллион сўмлик жекпот Умрбек Мадраҳимовга насиб қилди.

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.