Зулфиқор Мусоқов «Ўзбекистон тарихи» телеканалига эътироз билдирди

0

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли режиссёр Зулфиқор  Мусоқов янги очилган «Ўзбекистон тарихи» телеканалига эфирга узатишда кесиб олинган лавҳалар учун қатъий эътироз билдирди. Бу ҳақида режиссёр Facebookдаги “Кино санъати” гуруҳида хабар қилган.

«Бизни «БЕРЛИН-ОҚҚЎРҒОН» фильм ижодкорларини янги очилган «Ўзбекистон тарихи» каналига таклиф қилишиб, фильмимизни томошабинларга кўрсатишидан хурсанд бўлувдик. Лекин қайси бир палид аблаҳ одам қонунни бузиб, давлат мулки бўлган фильмни эфирда ўзича кесганидан жуда ранжидик. Афсус, эндигина вужудга келган янги телеканал фаолятини бунақа қинғир ишлар билан бошланиши жуда жирканч ҳол… Кесилган эпизодларни бадиий маъноси йўқ қилинди.

1. Кичкина Клаус фашист байроғи тақилган тортни Деборани уйига олиб келиши.

2. Қўзибой тоғасининг бурдаланганини кўриш кадрлари.

3. Фашист байроғи остида биринчи бўса. Ахир биз ўша байроқни тайёрлашда қанча меҳнатимиз кетган эди.

4. Клаус ва Дебора катталигида уҳлаши.

5. Фашистларни одамларни ўлдириш кадрлари ва айнан барча миллатларни, шу ҳисобда ўзбекларни ҳам, қириш ҳақидаги ҳужжатли кадрлар йўқ.

Бу атайин қилинган жуда жиддий қўпорувчилик хатти ҳаракат деб тушундим ва эртагаёқ бу ҳақда хоҳлаган жойда бу ишни КИМ ҚИЛГАНИНИ талаб киламан ва бизнинг ҳуқуқимиз бузилгани ҳақида билдираман. Жуда хафа бўлдик…»

Зулфиқор Мусоқов

loading...