Дунёда мукаммал даражадаги гўзалликка эга қиз бўлса, унинг қиёфаси қандай бўларди? (фото)

0

Бугунги кунда қизлар ва аёллар орасида қалин лаблар, ингичка бел ва табиий қошлар урфда эканлиги сиз учун янгилик эмас. Мисол учун ўтган асрнинг биринчи ярмида тўлача қоматли қизлар чиройли саналган, ингичка оёқлар эса уларнинг бирор касалликка чалинганидан белги берган экан.

Шу тариқа ADME томонидан 2018 йилда урф бўлган гўзаллик кўрсаткичларига кўра, энг чиройли супермоделлар ва актрисалар қиёфаси асосида мукаммал кўринишдаги гўзал қиз образи яратилди.

Уни кўришга тайёрмисиз?

Моделнинг юз шакли Белла Хадидга, кўзлари эса актриса Приянка Чопрага тегишли.

Қошлар Эмили Кларк, бурун эса супермодел Жижи Хадидники

Яноқлар Роуз Хантингтон-Уайтлидан, лаблар шакли эса Кайли Женнердан «олинган».

Нозик бўйин шакли актриса Энн Хетеуэйга, сочлар эса Эмбер Хердга тегишли.

Бу эса кутилган натижа!

Энди эса ўтган асрнинг биринчи ярмида машҳур бўлган гўзаллик қиёфасини ҳам ясашга уриниб кўрамиз. Бу ердаги моделнинг юз шакли Жина Лоллобриджид, кўзлари Софи Лорен, бурни Грейс Келли, қошлари Одри Хепберн, лаблари Элизабет Тейлор, бўйни Брижит Бардо, соч турмаги эса Картин Деневга тегишли.