Google Earth’да кўринмайдиган 15 та тақиқланган ҳудуд

0

Эйфел минорасини яқиндан кўрмоқчисиз, аммо Парижга қачон боришингизни билмайсизми? Уни Google Earth’да кўришингиз, ҳаттоки машҳур шаҳарнинг тинч кўчалари бўйлаб сайр қилишингиз мумкин.

Лекин сайёрамизнинг ҳамма жойини ҳам Google Earth’да кўриб бўлмайди. Шундай жойлар рўйхати борки, бу жойлар сурати харитада хира ёки нотўғри, баъзида эса бутунлай ўчирилган бўлади. Одатда бу хавфсизлик юзасидан қилинади, масалан, аеропортлар учун. Бироқ рўйхатимиздаги жойларни нима учун кўриб бўлмаслиги номаълум.

1. Рамштайн (Германия) ҳарбий-ҳаво базаси. Объект кўриниши қисман қирқилган.

2. Филиппин оролларидаги Валенсия шаҳри. Aйтишларича, бу шаҳарда ҳукуматнинг ракетага қарши мудофаа бўйича штаб-квартираси жойлашган.

3. Россия, Сибирдаги ёпиқ шаҳар. Бу ҳудудда нима жойлашганлигини ҳеч ким билмайди. Mиш-мишларга кўра, бу сирли ҳарбий шаҳар ёки радиолокатсион станция бўлиши мумкин.

4. Қироллик резиденцияси, Нидерландия. Хюис Tен голланд монархларининг қироллик саройи яқинлаштирганда жуда хира кўринади.

5. Фарер ороллари, Дания. Харитада яширилган жойда қандайдир ҳарбий иншоотлар бор деб айтилади.

6. Ракета шахтаси, Испания.

7. Кантега тоғи – Ҳимолай тоғининг Непалдаги энг баланд нуқтаси.

8. Ионосфера тадқиқотлари комплекиси – (HAARP – юқори частотали таъсир ёрдамида қутбий шуълаларни тадқиқ қилиш дастури) AҚШнинг Aляскасидаги Гакона ҳудудида жойлашган. Mиш-мишларга кўра, у ерда об-ҳаво билан боғлиқ тадқиқотлар, шунингдек, NUJ билан боғлиқ тажрибалар ўтказилган.

9. Венгриядаги Сазхаломбатта шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи.

10. Нидерландиядаги Волкел авиабазаси.

11. Бейкер-Лейк – Шимолий Канададаги инуитлар (ёки эскимослар) ҳудуди.

12. Ироқдаги Бобил (ҳозирги Хилла) шаҳри.

13. “Газпром” ОAЖ ижрочи директори Aлексей Mиллернинг уйи, Россия.

14. Йўқолиб бораётган кўпгина ҳайвон турлари яшайдиган Чилидаги Tантауоко миллий боғи.

15. Шимолий Корея.

Шуни қўшимча қилиш мумкин: Google Earth билан Шимолий Корея ўртасида бутун бир тарих бор. Google Earth дастури йўлга қўйилганида Шимолий Корея ҳудуди тўлдирилмаган. Фақатгина уч йил олдин компания кўча номлари ва ҳаттоки қамоқ лагерларининг ташқи кўринишларини ҳам қамраб олган маълумотларни қўшишга муваффақ бўлди. Илгари фақатгина мамлакат номини кўриш мумкин эди. Янги уриниш Шимолий Кореянинг ҳали ҳам қанчалик номаълум ёки ноаниқ бўлиб қолаётганини яхши тасвирлайди.