«МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ» СЕРИАЛИДА НИГОР КАЛФАНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?

0

 

1. «Муҳташам юз йил» сериалидаги Нигор калфа образини барча билади. У кўп миллионли томошабинларнинг суюкли қаҳрамонига айланиб улгурган.

2. Нигор калфа ролини ажойиб актриса Филиз Ахмет ижро этган. У 1981 йил 15 апрел куни Македонияда таваллуд топган.

3. Филизнинг ота-онаси ва бобоси ҳам актёрлар бўлишган. Филиз эса вояга етгач, тиббиёт билим юртида ўқишни маъқул кўрди. Аммо кунларнинг бирида театрга тушиб «Аҳмоқ» спектаклини томоша қилди-ю, тақдири буткул ўзгариб кетди. Филиз театр санъати академиясига, кейин консерваторияга ўқишга кирди.

4. Филиз ўзининг актёрлик фаолиятини 2001 йили бошлаган. Актриса сифатида ҳам Македония, ҳам Туркияда машҳур. Дунёга танилишида эса барибир «Муҳташам юз йил» сериалидаги роли муҳим аҳамият касб этди.

5. Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Фақат бир ҳақиқат мавжуд. У бўш вақтларида дунё кезишни хуш кўради.

6. Сериал қаҳрамони Нигор калфанинг тақдири жуда аянчли кечади. Буюк вазир Иброҳим пошшага бўлган жавобсиз муҳаббат туфайли ўзини жарга ташлаб фожиали ўлим топади.

7. Тарихий маълумотларда таъкидланишича, Нигор калфа тарихда бўлмаган. Сериал сценарийсини ёзган Мерал Окай томошабинларни зериктириб қўймаслик учун шу образни ўйлаб топган.