Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Сизни бугун атрофингиздагилар фақат мақташади. Бу мақтовлар сизни мардлик ва жасурлик сари етаклайди. Шу баҳонада ишларингизда унум ошади. Яъни, барча мушкулотларни мардона енгиб ўта оласиз. Асосийси, ғурурланиб кетманг. Куннинг иккинчи ярмида сизга сердаромад иш таклиф этишади. Аниқроғи, қўшимча иш. Шу ишнинг шарофати билан моддий аҳволингиз янада яхшиланади. Экстремал билан боғлиқ машғулотлардан воз кечинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 сентябр куни автомобил таъмири ва мулк олди-сотдисини бошқа кунга қолдиринг. Ҳозирча пулингиз кам ва кучингиз ҳам ҳаминқадар. Дўстларнинг ҳамма гапларига ҳам ишониб кетаверишингиз тавсия этилмайди. Уларнинг замирида шахсий манфаатлар яширинган бўлиши мумкин. Бугун олис сафарга чиқиш ва спорт билан шуғулланиш ҳаётингиз учун хавфли. Бу амалларни ҳам бошқа кунга қолдиришингиз лозим бўлади. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун омадингиз келмаслиги, йўқотишлар, яқинлардан айрилишингиз кутилади. Аммо эрталабдан позитив кайфиятга туша олсангиз, муаммоларни четлаб ўтишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Не ишга қўл урсангиз, вазиятга эмас, қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оиласиз бўлсангиз, яқиндагина танишган инсонга имкониятингиздан устун келувчи ваъдаларни берманг. Тафаккурни ишга солинг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ўзингизга ишонган ҳолда кўчага чиқасиз. Бу сизга ҳар жабҳада муваффақиятлар қозониш учун қулай имкониятлар эшигини очади. Янги лойиҳаларга қўл урасиз. Лекин молиявий муаммоларда оқсаш кузатилиши мумкин. Бу сиз қаттиқ ишонган одамнинг айби билан юзага келади. Аммо заҳирадаги пулларингиз етарли. Ҳатто, йирик харидларни амалга ошириш учун ҳам етиб ортади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржида туғилганларни ҳеч ким ва ҳеч нарса қўрқита олмайди. Бироқ 27 сентябр куни арзимас майда кўнгилсизликлар туфайли ҳам қаттиқ асабийлаша бошлайсиз. Балки асаб тизимингизни даволатишингиз керакдир? Ҳарқалай, бартараф этилиши мумкин бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракат бошласангиз бас. Муҳаббатда бўшашишингиз тавсия этилмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ёқимли совғалар ёрдамида мамнун этишга ҳаракат қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 сентябрда шу қадар фаол бўласизки, ишхонангиздаги раҳбарларингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайди. Кун давомида тадбиркорлар фойдали келишувларни амалга оширади. Бошқалар эса бадавлат шахслар билан танишиш, киссани пулга тўлдиришдек бахтга муяссар бўлади. Қариндошлар билан муносабатларда кескинлик ва жиддий баҳслар кўзга ташланади. Бу баҳслар бир-бирингизни яхши тушуна олмаслигингиз натижаси холос. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарларни бошқа кунга қолдиринг. Саломатликни асранг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунни суҳбатлар билан кеч қиласиз. Шу қадар кўп гаплашасизки, кечқурунга бориб тилингиз шишиб кетмасайди. Лекин суҳбатлар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ижобий таъсирга ҳам эга бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бўқоқ безовта қилиб ўтиш эҳтимоли бор. Ўзингизга ўзингиз ташҳис қўйишдан сақланинг. Яхшиси УЗИ га тушинг. Врач кўрсатмасига асосан даволанинг. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилишингиз сўралади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 сентябр куни уйдаги, рўзғордаги муаммолар гирибонингиздан олиши мумкин. Демак, бугунги кунни рўзғор ташвишларига бағишлашга мажбурсиз. Билинг, эрталаб қанча вақтли туриб иш бошласангиз, шунча кўп ютуққа эришасиз. Суюкли инсонингизга берган ваъдангизни бажаришингиз кечки пайтга бориб муносабатларни янги босқичга олиб чиқади. Агар имкон топиб олисга биргаликда сафар қилсангиз, ҳаётингиз янада гуллаган бўларди. Бахтингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Башарти куннинг биринчи ярмида кимдир янги ой учун тузган режаларингиз билан қизиқса, тилни танглайга ёпиштиринг-у, сукутга толинг. Режаларингиз сирлигича қолаверсин. Шунда тинч бўласиз. Иш кўплиги, ташвишлар бисёрлиги саломатлигингизга ҳам путур етказа бошлагандир-а? Унда ҳаракатланишдан тўхтаб, чуқур нафас олган ҳолда яхшилаб дам олинг. Табиат қўйнида дам олиш онларингиз янада мазмунли кечиши тайин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

27 сентябрда негадир иш кайфиятида уйғонмаслигингиз мумкин. Лекин муҳим ишлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Бугун ўзингизга умуман тааллуқли бўлмаган ишларни ҳам бажаришингизга тўғри келади. Молиявий масалада омад кулиб боқмайдиган бўлиб турибди. Заҳира пулларни санаб туришингизга тўғри келади. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Асабни асранг!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Эрталабдан ўзингиз ҳақингизда миш-мишлар, ғийбатлар эшитасиз. Уларга ишонасизми, ишонмайсизми, фарқи йўқ, аммо кайфиятингиз бузилиши аниқ. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Ҳалокатли лаҳзалар юзага келиш эҳтимоли бор. Тўғри, бунда сизнинг айбингиз бўлмайди. Бироқ анча вақт дилхираликлардан чиқа олмаслигингиз ёмон. Шунинг учун башарти шахсий автомобилингиз бўлса, бугунча тинч қўйинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 сентябр куни амалга оширган ишларингизнинг мукофотини олишингиз кутилмоқда. Ишхонангизда қаҳрамонга айланасиз. Айримларни хорижда ишлаш учун таклиф этишлари мумкин. Оилангиздагилар билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Кечқурун эски қадрдонлардан бири сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади