ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЭГИЗАКЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Дунёда эгизакларнинг дунёга келиши 1980 йилга келиб 70 фоизга ошди.

2. Аёлларда ёши ўттиздан ошгач, эгизакларни дунёга келиш имконияти ортади.

3. Эгизакларнинг отаси бошқа-бошқа бўлиши мумкин. Аммо бундай ҳодиса дунёда жуда кам учрайди.

4. Эгизаклар болалигида ўз тилини яратиб олишади. Бу тилни ўзларидан бошқа ҳеч ким тушунмайди. Шундай тилни фанда криптофазия деб аташади.

5. Италиялик олимлар изланишлар натижасида бир нарсани аниқлашган. Маълум бўлишича, эгизаклар она қорнида 14- ҳафтадан бир-бирларининг қўлидан тутиб, турта бошларкан.

6. Баъзи маълумотларда айтилишича, вегетарианларда гўштхўрларга нисбатан эгизак фарзанд кўриш имконияти кўпроқ бўларкан.

7. Бир-бирига ҳаддан ташқари ўхшайдиган, бошқачароқ айтганда, бир-бирининг қиёфасини юз фоиз такрорлайдиган эгизаклар туғилиб вояга етгач, турли таомларга меҳр қўйиш натижасида бир-бирларига камроқ ўхшайдиган бўлиб бораркан.

8. Эгизакларнинг ДНК си бир хил, аммо бармоқ излари, киндик тузилиши турлича бўлади.

9. Дунёдаги жами эгизакларнинг 22 фоизи чапақай бўлади. Эгизак бўлмаган болалар орасида эса чапақайлар дунё бўйича 10 фоизни ташкил этади холос.

10. Энг кўп эгизак туғиладиган давлат Нигерия, энг кам туғиладиган давлат эса Хитойдир.

11. Эгизак туғадиган аёллар ёлғиз фарзандларни дунёга келтирадиган аёлларга нисбатан кўпроқ умр кўради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади