Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Дональд Трамп Қримни “ қайтариб олишга” ёрдам беришни ваъда қилганини маълум қилди.
Украина президенти Трампга ярим орол гўзаллиги ҳақида гапириб берганини қўшимча қилган.
Икки давлат раҳбарлари БМТ Бош ассамблеяси 74-сессияси доирасида учрашди. Дональд Трамп учрашувни “ажойиб” деб атади, бироқ тафсилотларни очиқламади.