БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Манави суратдаги одамни кўряпсизми?

— Ҳа.

— Шуни кечки соат олтида боғчадан олиб келасиз.

 

* * *

 

Эркак ресторанга кириб биргина бўш қолган стол қаршисига ўтирганди, официант олдига югуриб келди.

— Кечирасиз, бу стол банд.

— Унда буни олгин-да, менга бўшини келтир!

 

* * *

 

Руҳшунос ҳузурига бир мижоз кириб курсига чўкди-ю, индамай ўтираверди. Руҳшунос сабр билан унинг гапира бошлашини кутди. Шу кўйи орадан бир соат вақт ўтди. Мижоз бирдан ўрнидан турди-да, стол устига эллик доллар пул қўйиб чиқиб кетди. Эртасига ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Ва бир ҳафтагача мижоз келиб бир соат жим ўтиргач, пул ташлаб кетаверди. Охири руҳшунос чидай олмади.

— Менга қаранг, балки, мендан ниманидир илтимос қилмоқчидирсиз?

— Ие, илтимос қилиш мумкинми?

— Албатта.

— Дўхтир, сизга шерик керак эмасми?

 

* * *

 

Рус, немис ва америкалик одамхўрлар қўлига тушиб қолишди. Одамхўрлар бошлиғи уларга деди:

— Бизда акс-садо берувчи ғор бор. Ўша ерга кириб бақирасизлар. Кимнинг овози кўпроқ акс-садо берса, ўшани қўйиб юборамиз, қолганларни еймиз.

Америкалик қичқирди:

— Рейган!!!

— Немис қичқирди:

— Гитлер!!!

Рус қичқирди:

— Оғайнилар, дўконга ароқ олиб келишибди!!!

Унинг овози анча вақтгача акс-садо бериб турди.

— Қани? Қани? Қани? Қани?

 

* * *

 

Бир йигит поликлиникага кириб сўради:

— Анализ топширсам бўладими?

— Ҳа.

— Худога шукр-эй, бу шаҳарда ҳожатхона топишнинг ўзи ўлим экан!

 

* * *

 

Икки дўст балиқ овлашарди. Сира овлари юришмади. Шунда шериги кутилмаганда ўрнидан туриб кетди.

— Мен балиқни нима билан тутишни билдим!

— Нима билан?

— Трипперга қарши дорини чувалчанг ўрнига қармоққа иламиз. Зўр бўлади…

Иккинчиси югуриб дорихонага борди.

— Менга ўн дона трипперга қарши дори беринг!

— Ие, илинтирдингизми?

— Йўқ, лекин илинтирадиган зўр жойни биламан.

 

* * *

 

— Дўхтир, мен бурним билан нафас ололмаяпман.

— Оғзингиздан нафас олинг.

— Раҳмат.

— Менга раҳмат керакмас, ўн доллар беринг!

 

* * *

 

Чукча янги квартира сотиб олиб меҳмонларга кўрсатяпти.

— Биринчи хонани тундрага айлантираман. Иккинчи хонани ҳам шундай қиламан. Ҳожатхонани дам оладиган жой қиламан.

— Ие, ҳожатга қаерга борасан унда?

— Тундрага.

 

* * *

 

Икки жинни кўприкда туриб олиб баҳслашишаяпти:

— Бу Сирдарё.

— Йўқ, бу Амударё.

— Ҳозир текшириб кўрамиз.

Бири кўприкдан пастга ўзини ташлади. Бир соатдан кейин юзлари пачоқланган, тилинган ҳолда шеригининг ёнига келди.

— Хўш, қайси дарё экан?

— Э, темир йўл экан.

 

* * *

Дўконда.

— Дадаси, менга анави кўйлакни олиб беринг!

— Йўқ, бу кўйлак модадан қолган.

— Унда манависини олиб беринг!

— Йўқ, у ҳали мода бўлмаган.