Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 28 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун улкан режалар тузишингиз тавсия этилмайди. Уларни ҳақиқатга айлантира олмайсиз. Чунки кучингиз етарли эмас. Ундан кўра ўтган ой қолиб кетган ишларни охирига етказинг. Ўзингизни тутиш масаласида тегишли хулосалар ясаш, саломатликни мустаҳкамлаш ва ёши улуғ қариндошлар билан суҳбатлар қуриш бугун фойдали кечади. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг. Бу сизга қўшимча позитив ҳадя этади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

28 сентябр куни пулни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилишингиз тавсия этилади. Гарчи пулингиз кўп бўлса ҳам жойига ишлатсангиз, зиён қилмайди. Раҳбарлар янги вазифани зиммангизга юклашса, ташаббускор бўлинг. Шунда ҳамкасблар қаршисидаги ҳурматингиз ошади. Кўча хушомадларидан нари бўлинг. Бировлар қайсидир таомни мақтаган тақдирда ҳам текширувдан ўтказмай туриб истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Спиртли ичимликларга яқин ҳам борманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эрталабдан ўзингиздаги бор истеъдодни бошқаларга кўрсатиб қўйиш учун имкониятлар бир дунё бўлади. Фақат ҳасадгўйларнинг назарига тушишдан сақланинг. Улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйишдан ҳам тийила олишмайди. Бадантарбия, югуриш машқлари, велосипедда узоқ вақт сайр қилиш организмингизни мустаҳкамлашда асқотади. Кечқурун овқатланиш масаласида ҳам ҳушёр туринг. Пала-партиш овқатланиш ҳам саломатликнинг кушандасидир.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

28 сентябрда ўзингизни ўзингиз қайта тарбиялашингиз сўралади. Қанай нуқсонларингиз бўлса, барчасини элакдан ўтказинг. Агар ошқозонингизда муаммо туғилганини сезсангиз, врачга боришдан олдин овқатланиш режими ва меъёрларини назоратдан ўтказишингиз керак. Сауна ёки ҳаммомга бориб парланиш эса миянгизни хунук хаёллардан тозалашда катта ёрдам беради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кун давомида қимир-қимирлар оёғингиздан олиши мумкин. Бажарадиган ишларингиз доимий тарзда ҳаракатда бўлишингизни талаб қилади. Фақат меъёрни бир хилда ушлашингиз керак. Саломатлигингизга путур етадиган даражада организмни зўриқтиришингиз тавсия қилинмайди. Бугун сиз учун харидларни амалга ошириш зиёндан бошқа нарсани ҳадя этмайди. Шундай экан, катмонни кўрпанинг қатига беркитинг ва эртанги кунга қадар унга қўл теккизманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

28 сентябр куни ишхонангиздаги раҳбардардан дакки эшитишингиз ээҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, зиммангизга юкланган ишни бажаришда жиддий хатога йўл қўйсангиз керак. Балки дам олишингиз керакдир? Чарчагандирсиз? Ўйлаб кўринг. Қўшимча даромад келтирувчи иш қидирганлар ҳам бугун мамнун торта олишмайди. Муҳаббатда эса ошиғингиз олчи. Суйганингиз билан ўзаро муносабатлар янада мустаҳкам тортишига гувоҳ бўласиз.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Билинг, бугун худбинлик кетмайди. Худбинликка муккангиздан кетадиган бўлсангиз, кун давомида танбеҳларнинг охири бўлмайди. Ўзингизни ўзгалардан юқори қўйишга ҳам уринманг. Сизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасбларнинг маслаҳатларини албатта қулоққа олинг. Молия масаласида жуда сергак туришингиз талаб этилади. Куннинг иккинчи ярмида харидларни амалга оширишингиз, сафарга отланишингиз, рўзғордаги муаммоларни бартараф этишингиз кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

28 сентябр сиз учун ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Кўпчиликнинг ўзингизга ҳавас билан боқаётганини кўрасиз, ҳис этасиз. Зиммангиздаги вазифалар ечими ҳам узоқ кутдирмайди. Молиявий муаммоларингиз тўлалигича ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Аммо оч ҳам қолмайсиз. Жуда дўппи тор келса, бировдан қарз кўтариб турсангиз ҳам ишларингиз битиб кетаверади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Қизлар, аёллар бугун ташқи қиёфаларига зеб бериш, гардеробини тартибга келтириш билан банд бўлишса, фойдадан холи бўлмасди. Стилистга кириб ўтишни ҳам унутманг. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланади. Оиласизлар ҳаётида яқин инсон пайдо бўлади. Танишувдан кейин муносабатлар романтика билан уйғунлашишига сира шубҳа йўқ. Кечқурун олисда яшовчи қадрдонлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

28 сентябр куни жисмоний меҳнат билан шуғулланиш сизга ҳам завқ, ҳам қўшимча куч бағишлайди. Шундай экан, имкон бўлса, хумордан чиққунча ер чопинг. Агар ҳамкасблар танқид остига олса, сукут сақлаган ҳолда қабул қилинг. Ҳатто, бу танқидлар ҳақиқатдан узоқ бўлса ҳам индаманг. Худо адолатсизликка йўл қўйганларни албатта жазолайди. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар сизга моддий манфаат олиб келади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Йўналишни тўғри олсангиз, ишларингиз албатта унумли кечади. Саломатлигингиз ёмонлаша бораётганини сезсангиз, муолажаларни ортга суришингиз тавсия этилмайди. Билингки, хасталик осмондан тушмайди. Шунинг учун организмингизни назоратда ушланг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун катта ишларга пул тикманг. Бу омасизликка юз тутдиради. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилишингиз сўралади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 сентябрда балиқ буржида таваллуд топганлар сувда сузишлари эмас, балки осмонда парвоз қилишлари керак. Кечга қадар қувончли лаҳзаларнинг охири бўлмайди. Бунга арзирли сабаб бор албатта. Молиявий соҳада ютуқлар, яъни, мўмай даромад, сердаромад ишларга келиб тушадиган таклифлар бир бўлиб бугунги ҳаётингизни гулзорга айлантиради. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан биргаликда тўй кунини белгилайсиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади