ХОҲ ИШОНМАНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

БУРГУТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Илгари олимлар бургутларни жами 60 та турга ажратишганди. Лекин вақт ўтиши билан уларнинг фикри ўзгарди. Ўтказилган тадқиқотлар ва ДНК таҳлилларидан сўнг бургутлар 16 та турга бўлинди.

2. Самодаги бургутга қарасангиз, худди секин учаётганга ўхшайди. Аслида ундай эмас. У жуда баландда бўлгани сабабли бизга шундай туюлади. Аслида бургут соатига 200 километр тезликда учади. Агар ўлжасига кўзи тушса, тезлиги соатига 350 километргача етади.

3. Бургутларнинг ҳаёт тарзи оддий. Уч ёки тўрт ёш бургутлар биргаликда жиддий саёҳат ташкил этади. Биргаликда юзлаб километрларни босиб ўтишади. Ўзларига ёққан жойни топишса, ўша ерда тўхтаб оила қуришади.

4. Бургутнинг эркаги урғочисини муносиб ҳимоя қилади. Унга бошқа эркак бургутлар яқинлашишига сира йўл қўймайди. Урғочиси эркагига нисбатан йирик бўлади. Агар эркак бургут мисол сифатида келтирганда, 5 кило вазнга эга бўлса, урғочининг вазни 7 килограммни ташкил этади.

5. Бургут қанотларини ёйганда, уларнинг кенглиги 2 метргача етади.

6. Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёда бургутнинг «тухумхўр» деган тури бор. Бундай деб аталишига асосий сабаб шуки, у гўшт ўрнига бошқа қушларнинг тухумларини ўғирлаб еб кун кўради.

7. Бургутларнинг ини жуда кенг бўлади. Ин ҳажми 1 метрдан 2, 5 метргача етади.

8. Голландия полициясининг алоҳида бўлинмаси мавжуд эди. Улар қурол ўрнига бургут олиб юришган. Бу бургутлар жиноятчини тутишда катта ёрдам берган.

9. Бургут оч қолса дуч келган нарсани ейиши мумкин. Аммо ҳеч қачон ўлакса билан қорин тўйдирмайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади