“Хумо Арена”да катта байрам томошасига ташриф буюринг ва…

0

Ўзбекистон Экологик партияси cизни 2019 йил 28 сентябрь куни  соат 16:00 да “Хумо Арена” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтадиган катта байрам томошасига таклиф қилади.

Дастурда миллий эстрада юлдузлари, таниқли спортчилар ва маданият арбобларининг чиқишлари, шарлар парвози ва  қизиқарли викториналар ўрин олган.

Викторина ғолибларига ҳомийлар томонидан қимматбахо совғалар тақдим этилади.

Катта байрам тадбирига кириш бепул.

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати