2019 ЙИЛ ОКТЯБР ОЙИДА СОДИР БЎЛАДИГАН МАГНИТ БЎРОНЛАРИ…

0

 

 

1 ОКТЯБР

 

Бу кунги магнит бўронлари катта кучга эга бўлмайди. Улар таъсирида артериал қон босими сакраши, бош оғриши ёки асабийлик ҳолатлари юзага келиши мумкин. Жисмонан заиф одамлар организмида кучли ҳолсизланиш кузатилади. Тажовузкорлик, катта жанжаллар кўзга ташланмайди.

 

29 ОКТЯБР

 

29 октябрдаги иккинчи магнит бўронлари ҳисобланиб, бош оғриғи, бош айланиши ва асабийлик ҳолатларини келтириб чиқаради. Уйқусизлик хуруж қилиш эҳтимоли бор. Уйқусизлик шу муаммо туфайли анчадан бери қийналиб келаётганларда кузатилади.

 

30 ОКТЯБР

 

Бу октябр ойи учун охирги магнит бўронларидир. Аммо бу кунгиси жиддий хавфга эга. Магнит бўронлари бошланишидан икки кун олдин сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашади. Ушбу магнит бўронлари таъсирида жаҳлдорлик, ҳолсизланиш, ақлий меҳнатда пассивлик, уйқу келиши ёки аксинча уйқусизлик кабилар юзага келади.

 

Тинч бўлинг! Саломат бўлинг!