КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Араб шайхи хотинига деди:

— Сен менинг осмондаги Зуҳро юлдузимсан! Ойимсан! Сени жони дилим билан севаман! Ўтирсам ҳам, турсам ҳам, юрсам ҳам, югурсам ҳам фақат сени ўйлайман, жоним!.. Бор, шу гапларимни энди бошқа кундошларинггаям етказ!

 

* * *

 

Бир қизнинг бошида уч донагина сочи бор эди. Уни туғилган кунга таклиф этишди. Уйга келиб онасига деди:

— Сочимни турмаклаб қўйинг!

Она турмаклай бошлаганди, битта сочи узилиб тушди.

— Бўпти, — деди она, — Дум шаклида бойлаб қўямиз.

Бойлай бошлаганди, иккинчи сочи ҳам тўкилиб тушди. Атиги бир донагина соч толаси қолди. Қиз ўйлаб туриб қўл силтади.

— Майли, ойи, сочим ёйилган ҳолдаям боравераман.

 

* * *

 

Буқа ўт еяётганди. Қуён чопиб келиб унга бақирди:

— Йўқол, ҳозир дабдалангни чиқариб қўяман!

Буқа эътибор қилмади.

— Вей, дабдалангни чиқараман! Терингни шилволаман!

Буқа оғзидаги ўтни еб бўлгач, орқаси билан қуёнга яқинлашди-да… Устини булғаб ташлади.

Қуён анчадан кейин гўнглар остидан қоқина-қоқина чиқаркан, ўзича мақтаниб қўйди.

— Ўл-а, барибир қўрқиб кетдинг-ку!

 

* * *

 

— Азизам, хоҳлайсанми, зўр фокус кўрсатаман?

— Кейин ўзингиз боқасизми уни?

 

* * *

 

Кичкинагина чувалчанг ер остида туриб онасидан сўради:

— Ойи, дадам қани?

— Даданг йигитлар билан балиқ овига кетган.

 

* * *

 

Болакай ўзича мулоҳаза қиляпти.

— Илгари мактабда ёмон ўқирдим. Ҳар куни директоримиз ойимни мактабга чақиртирарди. Ҳозир эса, яхши ўқий бошладим. Ваҳ, ойим билан директоримиз энди ўзларига бошқа учрашув жойи қидириб қолишди шекилли, кўринмай қолишди.

 

* * *

 

Балиқчининг чувалчанглари тугаб қолиб нима қилишни билмади ва ўйлай-ўйлай охири бир қоғозга «ЧУВАЛЧАНГ» деб ёзиб қармоққа илди. Анча ўтиргач, қармоқни сувдан чиқариб қараса, бошқа бир қоғозда ёзув турибди.

«ЧЎРТАН»

 

* * *

 

Бир қария машинани катта тезликда бошқариб кетаётганди, милиционер тўхтатди.

— Хўш, учганингизча қаерга кетаяпсиз?

— Акамнинг тўйига шошиляпман.

— Ёшингиз нечада ўзи?

— Тўқсонда.

— Акангиз неча ёшда?

— Бир юз йигирмада.

— Шу ёшдаям уйланарканми одам?

— Нимаям қилсин? Отамиз мажбурлаб уйлантиряпти-да.

 

* * *

 

— Эрингиз билан қандай яшаяпсиз?

— Зўр. У менинг қулоғимга ҳар куни лағмон осади. Мен ўша лағмонни оламан-да, бошига салла қилиб ўраб қўяман.

 

* * *

 

Узоқ келажак. Икки болакай тувакда ўтиришибди. Бири иккинчисидан сўради:

— Сенинг ота-онанг қайси чатда танишишган?