Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 29 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 сентябр куни қачон қараса жиғингизга тегаверадиган одам билан жиддий суҳбат қуришингиз эҳтимоли бор. Бу гал қочиб қутула олмайсиз. Шунинг учун ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Молиявий соҳада ҳам хотиржамлик зарур. Шошма-шошарликка йўл қўйсангиз, муваффақиятсизликка учрайсиз. Кун давомида қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, моддий аҳволингиз янада яхшиланган бўларди. Кечқурун керакли одамлар билан қўнғироқлашишингиз кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабданоқ сизни моддий аҳволингизнинг заифлашиб қолгани хавотирга сола бошлайди. Агар яқинда меҳнат таътилидан қайтган бўлсангиз, шунинг натижаси бўлиши мумкин. Кимнидир севиб қолган оиласизларга омад кулиб боқади. Шу муносабатларни бир умр сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу сафарни бошқа кунга қолдиринг. Сафар давомида саломатлигингизга путур етиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

29 сентябрда ижод кишилари юқори чўққиларни забт этишлари кутилмоқда. Лекин сизни ростакамига севган мухлисларгагина хизмат қилинг. Қолганлари барибир сизга мухлис сифатида содиқ қола олмайди. Муҳаббатда фантазиялардан нари бўлинг. Суюкли инсонингиз билан қайноқ муносабатларни сақлаб қолишни истасангиз, масалага реал кўз билан боқинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Биринчи навбатда соғлом турмуш тарзига эътибор қаратинг. Спорт билан доимий равишда шуғулланишга одатлансангиз, иммунитетингиз ҳам пастга тушишдан тийилган бўларди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда янгиликларга қўл уришингиз кутилмоқда. Бу янгиликларни ўзингиз билан анчадан бери бирга ишлаётган ҳамкасблардан сир тутиб ўтирманг. Улар сизга душман эмас. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

29 сентябр куни эмоционал ҳолатингиз шу қадар юқори даражага кўтариладики, арзимас асабийлик ҳам сизни портлашга мажбур этиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, аллакимлар сиз билан гаплашмай қўйганидан ранжиб юрманг. Бунга фақат ўзингиз сабабчи бўласиз. Бугун сизга муолажалар, гимнастика ва йога жисмоний жиҳатдан наф бериши мумкин. Агар оптимизм сақланиб қолишини истасангиз, ички оламингизни тартибга келтиринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун сизни югур-югурлар, молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида асабийлашишлар кутади. Шахсий бизнесингиз бўлса куннинг иккинчи ярмида муваффақиятсизликлар мўралаб ўтиши мумкин. Аммо сиз бу муаммони осон ҳал қила оласиз. Жуда бўлмаса, заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туринг. Ишонинг, бугуннинг ўзида заҳиранинг ўрнини қайтадан тўлдиришга эришасиз. Кечқурун оила аъзоларингизни ранжитиб қўйишдан сақланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

29 сентябрда сизни нуфузли тадбир, ёки юбилейга таклиф этишади. Бу тадбирга арзирли кийимда боришингиз лозим. Демак, харидларни амалга оширишингизга тўғри келади. Дўстлардан бири билан кун давомида ёқимсиз суҳбатни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Кимдир орангизга совуқчилик тушириш ниятида ёлғон гапларни гапирган шекилли. Сирларингизни бировларга ошкор эта кўрманг. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида айримларнинг лавозими ошиши кузатилади. Бу янгилик сизни еттинчи осмонга чиқариб қўйишига шубҳа йўқ. Дарҳол ўзингиз учун байрам уюштиринг. Кечки пайт катта пул қўлингизга келиб тушиши кутилади. Аммо харидларга шошилманг. Бу пуллар яқин орада катта нарсалар сотиб олишингиз учун керак бўлади. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. Акс ҳолда иллюзия дарёсига ғарқ бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

29 сентябр куни кўпчилик кўнгли қора одамлар ишларингизга аралашишга ҳаракат қилиши мумкин. Улар билан жанжаллашишдан сизни бепарволиккина сақлаб қола олади. Муҳаббатда оила қурмаганлардан жиддий қадам ташлаш талаб этилади. Бу қадам муносабатларни қайноқлигича сақлаб қолиш учун ташланиши лозим. Кўча овқатини еманг. Овқатдан заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, парҳезда юра туринг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун яқин ўтмишда бартараф этилмай қолиб кетган муаммони ижобий ҳал қиласиз. Муаммо шахсий ҳаётингиз ёки саломатлигингиз билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқин. Кундузи ишхонангиздаги раҳбарингиз қўнғироқ қилиб маошингиз оширилганини айтиши мумкин. Бу албатта кутилмаган янгилик. Ҳайратдан ёқа ушлашингиз тайин. Бировларнинг фикрига суяниб иш тутишдан нари бўлинг. Ёлғизлар кечқурун сафарга чиқишлари кутилмоқда. Бу сафар сиз учун романтикага айланади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

29 сентябрда бир бирчакка қисилганча ўтиришингизга ҳеч ким йўл қўймайди. Сиз атрофдагилар наздида қаҳрамонга айлангансиз. Жуда муҳим бир ишни уддалай олгансиз. Барча сизни олқишлашга интилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир хориж сафарига отланиши мумкин. Сафар бир неча ой давом этиши эҳтимолдан холи эмас. Овқатланиш режимини бузманг. Бир сония ҳам оч юрманг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Илгари кимлардан қочиб, юз буриб келган бўлсангиз, бугун айнан ўшалар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Улар гаплашмаганингизга қўйишмайди. Тақдирингизда кейинчалик муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган бир одам билан танишиб қолишингиз кутилади. Кечки пайт қариндошларингиздан кимдир сизга танбеҳ бериши мумкин. Ҳойнаҳой, бирор нотўғри ишга қўл урган бўлсангиз керак.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади