Халқаро фазо станцияси ёнида ўзга сайёраликлар кемаси парвоз қилмоқда…

0

Яқинда кўзга кўринган уфологлар Ер орбитасида, Халқаро фазо станцияси ёнида учбурчак шаклдаги ўзга сайёраликлар кемаси изғиб юрганига гувоҳ бўлишди. Экспертлар кемани чуқур ўрганиш жараёнида у Ерга ҳадеганда хавф солишдан бўшамаётган тажовузкор Нибиру сайёрасидан келганини тахмин қилишди.

Олимлар ўзга сайёраликлар фазо кемасининг техник жиҳатларини ҳам аниқлашди. Кема биздаги қирувчи самолётга жуда ўхшаб кетади. Тезлиги эса рақамлар билан ўлчаб бўлмас даражада юқори. Агар хоҳласа, қандайдир саноқли сониялар ичида халқаро фазо станциясини йўқ қилиш қувватига эга.

Дарвоқе, 2017 йили ҳам Шотландия осмонида худди шундай ўзга сайёраликлар фазо кемаси кўзга ташланганди.