ҲИНДИСТОНЛИК 74 ЁШЛИ КАМПИР ЭГИЗАКЛАРНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ…

0

 

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида истиқомат қилувчи 74 ёшли Эрраматти Мангаямма (Erramatti Mangayamma) исмли кампир икки қиз эгизакларни дунёга келтирди. Онахон сунъий йўл билан ҳомиладор бўлган. Аммо ҳомиладорлик даври жуда яхши ўтган. Касалхона врачининг айтишига кўра, туғруқ жарроҳлик амалиёти ёрдамида амалга оширилди. Фақат Эрраматти хоним эгизакларни эмиза олмайди. Суд донорлик банки тарафидан етказиб турилади. Ҳозир онахонни интенсив терапия бўлимига ўтказишган. У ерда Эрраматти стрессдан кейин ўзига келиши учун барча имкониятлар мавжуд.

Эрраматти қандли диабет ва гипертензия каби хавфли хасталикларга дуч келмагани учун ҳам ҳомиладорлик даври кўнгилдагидек кечибди. Буни ҳам касалхона бош врачи шипшитди. Ажабланарлиси, унинг эри Рая Рао 80 ёшда. Улар 1962 йили турмуш қуришган. 57 йил давомида худодан фарзанд сўрашган. Мана, Яратган эр-хотиннинг оҳларини ниҳоят эшитди ва уларга бирдан икки эгизак қизларни ҳадя этди.