Қозоғистонлик қиз смартфонини кечаси ўзи билан кўрпага ўраб заряд олдираётганди. Ток уриш туфайли ўлим топди…

0

 

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятига қарашли Бестобе қишлоғида яшовчи исми-шарифи сир тутилган 14 ёшли қиз 28 сентябр куни кечқурун ухлашга ётишдан олдин севимли смартфонини токка улаган ҳолда ёнига қўйиб олганди. Кечаси уйқу орасида нима бўлди-ю, смартфонини қўли билан ушлаб кўрди. Ана шунда қизалоқни ток урди. Жуда қаттиқ урибди, қизалоқ шу ернинг ўзида оламдан ўтди. Кейинчалик экспертиза ҳам бу ҳолатни тасдиқлади. Ҳозирча қизнинг ўлимига сабабчи бўлган смартфоннинг русуми қандайлиги ҳақида маълумот берилмаяпти. Прокуратура вакиллари буни бахтсиз ҳодиса сифатида баҳолашди ва суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида малайзиялик ўсмир зарядкада турган смартфонга наушникларни улаб қулоғига тиққанди. Кутилмаганда ток урган ва ҳалок бўлган.

 

loading...