ТУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Жинни машина ҳайдашни ўрганаётганди. Тормоз билан газни алмаштириб қўяверди. Йўриқчи ундан сўради:

— Вей, умрингда машина ҳайдаганмисан ўзи?

— Йўқ.

— Машина мотори қандай ишлашини биларсан?

— Майлими ўзимнинг сўзларим билан айтсам?

— Айт.

— Брум-бум-бум-бум!

 

* * *

 

Жуҳудникига солиқчилар келишди.

— Қани, Абрам ака, уйингиздаги бор олтинларни бизга топширинг!

— Бўпти, сизларга тўқсон кило олтин етадими?

— Ҳа.

— Сара-а, тиллагинам, чиқақол!

 

* * *

 

Айиқ машина ҳайдаб кетаётиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўйди. Нима қилишни билмай бўрига, кейин тулкига, шер ва йўлбарсларга учрашди. Улар ҳам қанча югуришмасин, гувоҳномани милиционерлар қўлидан олиб бера олишмади. Шунда айиқ эшакдан илтимос қилди. Эшак бир соат ичида гувоҳномани айиқнинг қўлига топширди. Ҳайрон қолган айиқ сўради:

— Қара, бўриям, тулкиям, шер ва йўлбарслар ҳам ололмаган гувоҳномани сен қандай олдинг?

— Э, кириб борсам, у ердагиларнинг ҳаммаси ўзимизникилар экан.

 

* * *

 

— Ўғлим, ақлли одамлар доимо нимадандир кўнгиллари тўлмай, ўзларига тўлақонли ишонмай яшашади. Аҳмоқларгина ўзларига қаттиқ ишониб юборишади.

— Сиз шунга ишонасизми?

— Албатта.

 

* * *

 

— Санитар, биз қаёққа кетяпмиз?

— Ўликхонага.

— Ахир, мен ўлганим йўқ-ку!

— Биз ҳам ҳали ўликхонага етиб келмадик.

 

* * *

 

Қизалоқ онасидан сўради:

— Ойи, одамлар ердан ковлаб олинадими?

— Бу гапни қаердан олдинг?

— Бир амаки дадамдан: «Бу хотинингни қаердан ковлаб олгансан?» деб сўради.

 

* * *

 

Грузин қўшнисидан сўради:

— Гиви, сигиринг сигарет чекадими?

— Йўқ.

— Унда бор, саройинг ёняпти.

 

* * *

 

— Буви, жазман нима дегани?

— Нима десам экан?..

Буви кутилмаганда ўрнидан сакраб турди-да, гилам остидан калитни олиб шкаф эшигини очди. Шкафдан эса ўрта яшар йигитнинг скелети пастга қулади.

 

* * *

 

— Дадаси, туғилган кунингизга нима совға қилай?

— Бир дақиқалик сукунат.

 

* * *

 

Жуҳуд аёл қўшнисидан сўради:

— Сарахон, эринг ўлдими?

— Ҳа.

— Менам ҳайрон бўлдим. Қарасам, дафн этишаётган экан.