Бугун Сенатда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев масаласи кўтарилади

0

Бугун Олий Мажлис Сенатининг навбатдан ташқари сессияси бўлиши кутилмоқда. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев масаласи кўтарилади. Бу ҳақда сенат раиси ўзининг “Фасебук” даги саҳифасида маълум қилди.

“Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шухрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмоқда.

Муҳокамалар жараёнида Ш.Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан”, дейилади хабарда.