КУЛИШ МАНА БУНДАЙ БЎЛАДИ, БРАТ!..

0

 

Футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоа ўйинчилари рўйхати:

1. Дарвозабон: Тўпқўрқар Хўпқўрқарич;

2. Ҳимоячилар: Ёндан Ўтказвордиев, Йиқилиб Тушдиев, Ўзига Ураров ва Жарима Ишлабтопарич.

3. Ярим ҳимоячилар: Анқайиб Юрдиев, Чарчабқолар Тўхтабқоларич, Алданишга Устароқов ва Эплаб Теполмасов.

4. Ҳужумчилар: Гол Уралмасов, Қийшиқ Тепаров.

Яна икки ҳужумчи Мўлжалчий Мерганашвили ҳамда Тўпкўрмас Аламянлар яшил майдонга калта пайпоқда чиққанлиги сабабли ўйиндан четлатилди.

Беҳруз ҲАЙИТОВ тайёрлади