Роксалана-Хуррам султон аслида қандай аёл бўлган: «Муҳташам юз йил» сериалидаги ҳақиқат ва уйдирмалар

0

Усмонийлар салтанатининг султони Сулаймон шоҳнинг рафиқаси – Хуррам хоним ўз даврининг донғи кетган нуфузли аёлларидан бири бўлган, бироқ ўлимидан олти аср ўтгандан кейингина ҳақиқий шуҳрат қозонган.

IX асрда Хуррам хоним бир қатор қисса, роман ва поэмаларнинг бош қаҳрамони бўлиб қолди. Айниқса украиналик муаллифлар кўпроқ ажралиб турдилар, чунки улар Хуррамнинг тарихини ўз мамлакатлари билан боғлар эдилар. 1990 йилларда Украина телевиденияси томонидан ҳаттоки «Роксолана» номли сериал суратга олинди ва намойиш этилди. Унда Хуррам хоним ҳақида барча маълумотлар (ҳақиқий ва уйдирмалари) тўпланиб, у гўзал канизак ва кўркам султон ҳақида романтик муҳаббат тарихига айланди. Бироқ Хуррам хонимни шуҳратини оламга ёйиш ҳаракати деярли бесамар кетди.

Бутун дунё телеканалларида «Муҳташам юз йил» сериали намойиш этилиши билан ХВИ асрнинг «ҳарамдаги муҳаббат» тарихи ва унинг эҳтирослари ҳар бир хонадонга кириб келди. Ана шундагина кўпчилик одамлар ислом қонун-қоидалари асосида ҳукм сурган Усмонийлар империясидек салтанатда тарихга катта ҳисса қўша олган шундай аёл ўтгани ҳақида билдилар.

Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, сериалда акс этган тарихий воқеаларнинг фақат негизигина ҳақиқатга тўғри келади, холос. Ҳарамдаги тартиб-қоидалар, канизакларнинг ўзларини тутишлари, ҳарамнинг кундалик ҳаёти, қаҳрамонларнинг Европа ўрта аср модаси билан уйғунликда яратилган либослари – буларнинг ҳаммаси сериал муаллифларининг уйдирмаларидир.

Тарихчи олимлар таянишлари мумкин бўлган ҳужжатлар жуда кам сақланиб қолинган. Усмонийлар салтанати ёпиқ турдаги ҳукумат бўлган. Ҳарам – бегоналарнинг кириши тақиқлланган ҳудуд бўлиб, бу ерга фақатгина султон ва унинг ўғилларигина кира олганлар. Ҳарам ходимлари мемуарлар ёзмаганлар, канизакларнинг эса бу ҳаёлига ҳам келмаган. Шундай экан, Усмонийлар империясининг султони Сулаймон шоҳнинг ҳиссиётлари ҳақида унинг Хуррам хоним билан ёзишган меҳр тўла номаларидан билиб олишимиз мумкин.

Султон ҳарами ҳақидаги баъзи маълумотлар чет эллик элчиларнинг ёзувларида сақланиб қолинган. Улар саройда бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисаларнинг ҳаммасини қайд қилиб борганлар. Оғиздан-оғизга ўтиб борган бу маълумотлар озгина бўрттирилган ва натижада одамларнинг Хуррам хоним ҳақида ўзига яраша «ижтимоий фикри» ҳосил бўлган.Унга кўра, Хуррам хоним султонни сеҳрлаб олган маккор жодугар ҳамда бировларнинг қони эвазига ўғилларига тахтга йўл очиб берган ёвуз ниятли аёл сифатида гавдаланган.