Телебошловчи шаҳар руслашиб бораётганидан хавотирда (видео)

0

Украиналик телебошловчи Антон Мухарский Львов шаҳри аста-секинлик билан руслашиб бораётганидан хавотирда. У маҳаллий НТА телеканали эфирида шу ҳақда айтиб ўтди, деб ёзмоқда Qalampir нашри.

“Шаҳарликлар рус тилида гаплашяпти. Бу ҳолат ҳудудий бўлиниш, Львовда бу жуда оммалашди. Одамлар дўконлар, касса, хизмат кўрсатиш соҳасида менга кўп ҳолларда рус тилида мурожаат қилишяпти, кўчаларда ҳам буни эшитяпман”, деди шоумен.

Мухарский эркин Украинада ёш авлодни украинлаштириш қўлдан бой берилганини бунинг асосий сабаби сифатида кўрсатди. Шунингдек, Россия медиа маҳсулотларининг ўрнинг ҳам қайд этиб ўтди.