Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 октябр сиз учун унумли кечади. Албатта агар жисмонан зўриқмасдан ақл билан иш юритсангиз. Кун давомида ишингиз билан боғлиқ янгидан-янги ғоялар пайдо бўлади. Кечқурун куйиб қолишдан ва жиддий жароҳат олишдан сақланинг. Харидларга зеб беравермаслигингиз тавсия этилади. Пул яқин орада катта ишлар учун асқотиб қолиши мумкин. Саломатлигингиз мустаҳкам бўлишини истасангиз, витаминга бой мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ишхонада ҳам, оилада ҳам ажойиб ташкилотчига айланишингиз кутилмоқда. Фаол иш юритишингиз учун сизда куч ҳам, имконият ва соғлиқ ҳам етарли бўлади. Фақат шахсий ҳаётингизда муаммолар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Суюкли инсонингиз билан очиқчасига, эҳтиросларни аралаштирмасдан жиддий гаплашиб олишингиз талаб этилади. Йирик компанияда ишлайдиганлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

1 октябр куни молия масаласида айрим муаммолар кўзга ташланади. Маошингиз кечикиши мумкин. Агар заҳира пулларингиз бўлса, бу сиз учун муаммо ҳисобланмайди. Тежамкорликка ўрганганингиз учун қанча хурсанд бўлсангиз арзийди. Муҳаббатда ҳамманинг ҳам омади чопмайди. Баъзи оила қурмаган дўстларимиз бўлғуси умр йўлдоши билан ҳамфикр бўла олмай қийналиши кутилади. Хавотирга тушманг, агар у инсонни чин дилдан севсангиз, бу каби муаммолар йўл-йўлакай бартараф этилаверади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ҳар бир ишни катта тезликда бажаришингиз талаб этилади. Тушларингиз хунук кечиши мумкин. Ундай тушларни ё оқава сувга айтишингиз, ёки унутишингиз керак. Шахсий муаммоларингизни бировларга айтишдан тийилинг. Барибир ҳеч ким сизни тўғри тушуна олмайди. Бекорга кайфиятингиз тушгани қолади. Кечқурун кимдир сизга сюрприз ёки қимматбаҳо совға ҳозирлаб қўйиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

1 октябрда иш бажаришда, шахсий ҳаётда ташаббускорлик ва сергаклик талаб этилади. Молиявий аҳволингиз ва ҳамкасблар олдидаги ўрнингиз худи шундай кайфият билан боғлиқ бўлади. Шахсий ҳаётда омадсизликлар кўзга ташланса, эътибор бериб ўтирманг. Оиласиз бўлсангиз, яқин орада орзуингиздаги инсонни учратасиз ва омадсизликлар ўз-ўзидан ортга чекинишга мажбур бўлади. Кечқурун айримлар ўзга шаҳарга сафар қилиши мумкин. Сафар сизга позитивлик ҳадя этади, ишонинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Куннинг биринчи ярмида мўмай даромадга эга бўласиз. Бу пуллар сизга кимдандир мерос эмас, пешона тери эвазига топган пулларингиз ҳисобланади. Қайси иш учун бунча пул олганингизни эслай олмаслигингиз мумкин. Умуман, нима фарқи бор. Катта пулга эга чиқиш барибир ёқимли кечади. Саломатлигингиз билан ҳазиллашманг. Куз ҳавоси ўзгарувчан. Эҳтиётингизни қилиб юринг. Кечқурун тўйиб овқатланишдан сақланинг. Ортиқча вазн барибир сизга дўстлик қилмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

1 октябр куни ишлашга ҳам, хурсандчилик қилишга ҳам улгурасиз. Аммо қалбингиз тубида қандайдир тушкунлик беркингандек ғашланаверасиз. Бу куз ҳавосининг таъсири бўлиши ҳам мумкин. Майда кўнгилсизликларга дуч келсангиз, сира тушкунликка тушманг. Бундай ҳолат ҳар бир одамда кузатилади. Оилалилар кечқурун узоқ қариндошларнинг биридан ғалати хабар олишлари мумкин. Буни ҳам яхшиликка йўйинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кун давомида қалбингиздаги шубҳаларга қарши хаёлан кураш олиб борасиз. Аммо шубҳаларга қариндошларни сабабчи қилиб кўрсатманг. Уларнинг айби йўқ. Табиат қўйнига дам олиш учун йўл олсангиз, билингки, сафар омадли кечади. Фақат яқин дўстлар билан йўлга чиқинг. Асабни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Айримлар кечқурунга бориб саломатлигидан шикоят қилиши кутилади. Муолажани фақат мутахассис маслаҳатига асосланган ҳолда олинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 октябрда иш деб организмингизни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Асосий ишларни бажариб бўлгансиз. Дам олишга ҳам албатта вақт ажратинг. Оилангиздагилардан бири билан беихтиёр жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун болаликдаги севимли машғулотларни яна бир бор эсга олишингиз фақат фойда беради. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувдан умид қилаверинг. Бугун сизнинг кунингиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кунингиз хайрли ва шод ўтади. Ўзингизни шу қадар бахтли ҳис этасизки, ҳатто ёғаётган ёмғирга боқиб ҳам беихтиёр жилмая бошлайсиз. Бунақаси кам бўлади. Шунинг учун бу кунни хотирангизда бир умр сақлаб қолинг. Ҳеч ким билан баҳслашманг. Баҳс жанжал билан якун топиши мумкин. Ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга ўта масъулиятли вазифаларни юклаши кутилади. Уларни адо этишда тажрибаси кўп ҳамкасблар ёрдамидан унумли фойдаланишингиз тавсия қилинади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

1 октябр куни ҳар жабҳада ғолиб бўлиш истагида ёнасиз. Агар ҳасадгўйларга қарши мардона кураша олсангиз, ғалаба сизники. Дўстлар, яқинларингиз билан аксинча мулойим муносабат юритинг. Жисмонан зўриқмаган ҳолда молиявий муаммоларни бартараф этинг. Муаммолар қандай келса шундай кетаверади. Асаб толаларини эса қайта тиклаб бўлмайди. Кечқурун севимли китобингизни мутолаа қилсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун кун зерикарли ўтади. Лекин хонага қамалиб ўтириб қолишдан сақланинг. Қиладиган ишларингиз кўп. Уларнинг асосий қисми сизнинг келажакдаги мартабангизни ошириш учун хизмат қилади. Кечки пайт дўстлардан бири сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди. Олис сафарга отланиш зарурати туғилса, бу сафардан воз кечманг. У омадли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here