Антарктидада вазни 315 миллард тонналик муз кўчиб океанга тушди…

0

 

Антарктидадаги Эймери музлигининг бир бўлаги кўчиб океанга тушди. Унинг вазни 315 млд тоннага тенглиги ҳақида хабар берилган. Олимлар муз бўлагини Д28 дея номлашди. Бўлакнинг қалинлиги 210 метрга тенг, эгаллаган майдони эса 1,6 минг квадрат километрни ташкил этган.
Мутахассислар муз бўлагини синчковлик билан кузатишади. Чунки у океанда ҳаракатланувчи кемалар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Айтишларича, охирги марта Эймери музлигининг бир бўлаги ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида кўчиб тушган. Унинг ҳажми жуда катта эди. Умумий майдони 9 минг квадрат километрга тенг бўлган.

Олимлар айтишмоқдаки, Д68 деб ном олган муз бўлагининг иқлим оммавий исишига умуман алоқаси бўлмайди. Яқин орада шамол уни ғарбий йўналишга қараб ҳайдай бошлайди. Мутахассислар то у бўлакларга бўлиниб, тамоман эриб битмагунча кузатишни тўхтатишмайди.