Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 2 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 октябр куни яқинларингизнинг инжиқликларига ҳаддан ташқари эътибор қилиб, улар таъсирига тушиб қолмаслигингиз тавсия этилади. Агар имкон топилса, ишларни йиғиштириб қўйиб дам олинг. Фақат спиртли ичимликлар истеъмолисиз, дўстлар даврасида дам олишингиз керак. Бир тийин пулингиз қолмаса ҳам бировдан қарз олишни хаёлингизга келтирманг. Инқироз кучайиб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кейин ёлғиз қолиб эртанги режаларни пухталанг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун сизга жисмоний меҳнат билан шуғулланиш қатъиян тақиқланади. Бу нафақат организмингиз зўриқади, пулсиз ҳам қолиб кетасиз. Ўзингиз у қадар ишонмайдиган одамлар билан мулоқотда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Улар сизни боплаб алдашлари муқаррар. Шахсий бизнеси борларнинг кунни фаолликда кечирганлари кечқурунга бориб албатта қўшимча даромадга эга бўлишади. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

2 октябрда ишга кўмилиб қолмаслигингиз аниқ. Кун зерикарли кечиши мумкин. Аммо куч тўплаб олишингиз тайин. Ёғли, хамирли таомлар истеъмолидан тийилинг. Фавқулодда бажарилиши керак бўлган ишлар топилиб қолмаса, ухлашга эртароқ ётишингиз тавсия қилинади. Айримлар кечки пайт хизмат сафарига отланиши кутилади. Аммо билинг, сафар сиз учун анча оғир кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Эрталабдан кайфиятни яхшиланг ва бошни баланд кўтарган ҳолда олға босинг. Омадни кутманг, уни ўзингиз қидириб топинг. Кун давомида жанжалларга асло аралаша кўрманг. Кейин ўзингизга келишингиз қийин бўлади. Бугун табиат қўйнида дам олиш, ҳаммомга бориш хайрли ва ёқимли кечади. Хунук хаёллардан нари бўлинг. Тўғри овқатланинг. Бугун бировни ранжитманг. Гуноҳи сизга бўлади. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг, тушларингиз тотли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

2 октябр куни харидларни амалга ошириш ёки сафарга отланишни режалаштирган бўлсангиз, олдин пулингизни ҳисоблаб кўринг. Шундай ҳисоблангки, кейинчалик инқирозга юз тутмайдиган бўлинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш, оиласизлар учун романтик учрашувга чиқиш муваффақиятли кечади. Оилалилар уйни кенгайтириш масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этишлари керак.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун принциплардан келиб чиққан ҳолда иш қилманг. Бу муваффақиятларга зиён етказибгина қолмай, ҳамкасблар билан муносабатларга ҳам салбий таъсир ўтказади. Арзимас бўлса ҳам ютуқларингиз билан фахрланинг. Башарти бадавлат одамларнинг ёрдамига муҳтожлик сезсангиз, дарҳол қўнғироқ қилинг. Оилалиларни кечқурун фарзандлар даврасида кечадиган лаҳзалар жуда мамнун торттиради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

2 октябрда кайфиятингиз Оллоҳнинг инояти билан аъло даражада бўлади. Қаршингиздаги ҳар бир ўзгаришдан хурсанд бўласиз. Суюкли инсонингиз ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ишларингизда яқиндан ёрдам кўрсатади. Бир-бирингизни биргина кўз қарашлардан тушуна бошлайсиз. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ишлар билан яқин манзилга бориб келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун қизиқарли фильм томоша қилиш ёки севимли китобингизни мутолаа қилиш ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Яқинда шахсий бизнесини очганлар учун бугунги кун унумли кечади. Меҳнатингиз натижасини кўриб ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Орзуга айб йўқ. Кўз ўнгингизда бахт суратини хаёлан чизиб кўринг, У албатта ҳақиқатга айланади. Кечқурун ҳақиқий бахтни қарши оласиз. Яъни, оила қурмаган дўстларимиз кечқурун романтикага ошно бўлишади. Кун мобайнида рўзғор ташвишлари оёғингиздан олиш эҳтимоли бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 октябр жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар учун омадли ўтади. Ҳар бир ҳаракатингиз моддий манфаат ҳадя этади. Шахсий ҳаётда ўзингиз учун ҳам, суюкли инсонингиз учун ҳам зерикарли лаҳзаларни раво кўрманг. Икки орадаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Оиласиз бўлсангиз, тўй тараддудини кўришингиз вақти етган. Ҳаракатни бошламасангиз, имкон қўлдан берилиши ҳеч гап эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Қўшимча давромад келтирувчи иш таклиф этадиганларнинг охири бўлмайди. Лекин уларга баравар ташланиб қолманг. Барибир насиб қилганидан ортиғига эгалик қила олмайсиз. Молиявий масалада инқирозга юз тутганлар худди шу ишлар баҳонасида яна ўзларини тиклаб олишади. Фақат бировдан қарз олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жуда бўлмаса, энг яқин кишилардан ёрдам сўранг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Омадингизни берсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

2 октябрда кайфиятингиз яхши кечиши амри маҳол. Ҳатто, бирга ишлайдиган, бир товоқдан овқат ейдиганлар сизни ранжитиш ниятида эканлигидан огоҳ бўласиз. Ҳойнаҳой, куз ҳавоси барчангизга бирдек таъсир кўрсата бошлаган бўлса керак. Шахсий ҳаётда эмоция қулига айланишдан тийилинг. Тадбиркорларнинг баъзилари бугун кечқурун хизмат юзасидан хорижга учиб кетишлари мумкин. Сафар омадли кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Тадбиркор бўлсангиз, кун давомида фойдали шартномаларни имзолашингиз кутилмоқда. Ўтказиб юборманг. Кейин афсусланасиз. Мабодо жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар бузилган бўлса, сабабини ўзингиздан қидиришингиз керак бўлади. Хусусий мулк олди-сотдисини катта тезликда амалга оширинг. Албатта шундай вазият юзага келса. Саломатликка эътибор қаратинг. Асабни асранг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here