Ҳиндистонда сув тошқинлари. 110 киши қурбон бўлди…

0

 

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳамюртларимизни бу мамлакатга вақтинча ташриф буюрмасликка чақирмоқда. Сабаби, Ҳиндистонда тўхтовсиз ёмғир ёғиши туфайли сув тошқинлари, лой кўчкилари кузатилмоқда. Бихар штатида яшовчи минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб хавфдан холи ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Таъкидлаб ўтилдики, табиий офатлар оқибатида 110 киши ҳалок бўлган. Ҳиндистон ҳукумат раҳбарлари аҳолини офатдан ҳимоя этиш масаласида барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.