Ўлим билан олишаётган россиялик актриса тележурналистларга интервью бермоқчи. Қандай қилиб?..

0

 

Актриса Анастасия Заворотнюк шу кунларда ҳам мия саратонидан азоб чекмоқда. Врачлар хасталик сўнгги паллада бўлгани боис муолажаларни тўхтатган. Актрисанинг концерт директори Стас Христов эса куни кеча кутилмаган хабарни тарқатди. Заворотнюк телевидение орқали чиқиш қилиб хасталиги ҳақида батафсил сўзлаб беришни хоҳлабди. Аслида бу чиқиш сентябр ойида амалга оширилиши мўлжалланган экан. Бироқ номаълум сабабларга кўра ортга сурилибди. Фақат бир ҳақли савол туғилади. Ўлим билан олишаётган хаста одам қандай қилиб телевидение орқали чиқиш қилиши мумкин? Кучни қаердан олади?

Дарвоқе, Христов интервью учун телеканаллардан бири билан шартнома имзолабди. Худди шу нарса Анастасиянинг ашаддий мухлисларини ташвишга солиб қўйди. Чунки бугунги кунда Заворотнюкнинг хасталиги орқасидан пул топаётган ҳамкасблари, журналистлар, сураткашлар кўпайиб кетган. Христов ҳам ўшаларнинг бири бўлиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.