Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугунги кун сиз учун синовлар кунига айланади. Шунинг учун иродани бир нуқтага жамлаб, қўлларни мушт қилган ҳолда иш бошланг. Кун давомида айрим тажовузкор одамлар билан рўбарў бўлишингизга тўғри келиши мумкин. Ундайларни имкон топилса, айланиб ўтганингиз маъқул. Ишхонадаги ишларни адо этишда куч ва имкониятларингизни нотўғри ҳисоблашингиз оқибатида муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Тажрибаси кўп ҳамкасблар ёрдамидан фойдаланинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 октябр куни сизни олқишлар, мақтовлар, изҳорлар кутиб туради. Хурсандчиликларнинг чек-чегараси бўлмайди, ишонинг. Аммо бундан руҳланиб ҳаддан ташқари бўшашиб кетманг. Ҳасадгўйлар сизга чуқур қазишга тушиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда керак бўлса миллиардерларни ҳам ортда қолдира оласиз. Шунинг натижасида, яъни, уддабуронлигингиз эвазига катта миқдорда пул келиб қўлингизга тушади иншооллоҳ. Саломатликни эҳтиётлашни ҳам унутиб қўйманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталабдан ташқи қиёфангизда ўта мағрурлик ва димоғдорлик уфура бошлаши кўзга ташланади. Аммо билинг, бундай аҳволда жуда қисқа фурсатда энг яқин дўстларни ҳам йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун оддийроқ, шинавандароқ бўлаверинг. Шуниси маъқул. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувга отланишлари кутилади. Учрашув давомида негадир уятчанлигингиз тутади чоғи. Лекин бунинг зиёни йўқ. Тортинчоқлик оила қурмаганларга хос одат. Омадингизни берсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 октябрда вужудингизга ўрнашиб олган турли негатив хусусиятлар билан олишиб кунни ўтказишингиз мумкин. Аммо бунинг ўрнига кун мобайнида позитив йиғишга ҳаракат қилинг. Велосипед сайрига чиқинг. Фаолликда ҳам меъёрни билинг. Кечки пайт пул масаласида жиддий муаммоларга дуч келасиз. Овқатланиш режимига амал қилинг. Кечқурун хаста қариндошлар ҳолидан хабар олиб қўйишингиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз умумий маънода тинчлик хотиржамликда кечиши кутилади. Фақат айримлар тинчингизни бузишга барибир ҳаракат қилиб кўриши аниқ. Агар ишхонада юзага келадиган кўнгилсизликлардан ўз вақтида қутулишни хоҳласангиз, тажрибаси кўп ҳамкасбларга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Бусиз муаммони ижобий ҳал қила олмайсиз. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида учрашувга чиқади. Фақат бу учрашув олдиндан режалаштирилмаган бўлса. Фақат ташқи қиёфангизни тартибга келтиришни унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 октябр куни дуч келганга сирларингизни тўкиб солаверсангиз, билингки, ҳеч вақосиз қолиб кетасиз. Ҳали сирларни очиш пайти етмаган. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда ҳаракатланиш жараёнида ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Айниқса, ҳавонинг авзойи бузуқ бўлса, хавф одатдагидан-да кўпроқ бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиз туфайли асабийлашишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Шахсий бизнесига эга бўлганлар шериклар билан иш юзасидан пайдо бўладиган янги маълумотларни баҳам кўришлари тавсия этилади. Бусиз ишингизда унум бўлиши амри маҳол. Қариндошлар билан жанжаллаша кўрманг. Нақ балога қоласиз. Кун давомида жисмоний зўриқишлардан холи бўлинг. Йўқса кечқурунга бориб толиқишлар исканжасида қолиб кетасиз. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 октябрда қимматбаҳо буюмлар ва пул йўқотишингиз хавфи бор, жуда эҳтиёт бўлинг. Кузатувчан бўлинг. Керагидан ортиқ овқат ейишдан сақланинг. Яхшиси, парҳез тутинг. Куннинг иккинчи ярмида спорт билан шуғулланишингиз тавсия этилади. Лекин йўриқчи иштирокида шуғулланинг. Бугун косметик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятсиз кечади. Бундай амалларни бошқа кунга қолдира қолинг. Кечқурун ўтган яқинларингиз ҳақига дуолар ўқишингиз керак бўлади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кайфиятингиз шундай кечадики, гўё жанжаллар ҳам, кўнгилсизликлар ҳам сизга заррача таъсир қилмайди. Моддий манфаат билан боғлиқ муаммолар осонлик билан бартараф этилади. Аксинча сиз умрингизда олиб кўрмаган катта пулга эга чиқишингиз кутилади. Бугун саёҳатга чиқиш, томорқада ишлаш ва романтик учрашувлар муваффақиятли кечади. Ҳеч кимнинг дилини оғрита кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

3 октябр куни вақтни йўлда ўтказадиганларнинг қалби қувончга тўлади. Сизни чарчоқ ҳам, толиқишлар ҳам енга олмайди. Эрта тонгда кучли назоратга олсангиз, ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар ўз ечимини топади. Муҳаббатда ҳам муаммолар кўзга ташланмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар тобора мустаҳкамланиб боришига, иллюзия ортга чекинишига, тафаккурингиз тиниқлаша бошлашига шахсан гувоҳ бўласиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Кунни бадантарбия ҳамда контрастли душ қабул қилишдан бошласангиз, сира зиён кўрмайсиз. Шундай дадил тортасизки, ҳар қандай ишни бир нафасда дўндира оласиз. Кимнингки жуфти ёки бўлғуси жуфтига нисбатан қалбида шубҳа зоҳир бўлса, ёлғиз қолиб фикрлаш тавсия қилинади. Ёлғизликда вақт ўтказиш кўп масалаларга жиддий муносабатда бўлиш учун имконият яратади. Шахсий бизнеси борлар, тадбиркорлар гўё от устида бўлади. Даромаднинг чеки бўлмайди. Омадингизни берсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 октябрда қиз-жувонлар гўзаллик салонига бориб ташқи қиёфасини тартибга келтириши тавсия этилади. Профессионалларга ишонч кўзи билан боқинг. Шунда ҳуснингизга ҳусн қўшилади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда ҳар доимгидек сергакликни қўлдан берманг. Оқимга қарши сузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Тўфонлар соҳилга итқитиб ташлашидан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here