Америкадаги Оқ уй шифтидан журналистнинг устига сичқон қулаб тушди…

0

 

Ўша пайт журналистлар Оқ уйнинг матбуот конференциялари ўтказиладиган залида эдилар. Кутилмаганда «NBC» телеканали журналисти Питер Александрнинг устига шифтдан тирик сичқон қулаб тушди. Бу кулгили вазиятни бошқалар турлича қабул қилди. Кимдир ура солиб қочди. Кимдир сичқонни қувлай кетди. Яна кимдир хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда ишлашда давом этди. Журналистлардан бири эса зал эшиги тепасига «Ёрдам беринг!» деган ёзувли табличкани илиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йиллар олдин Англиядаги Букингем саройида сувараклар кўпайиб кетгани ҳақида хабар тарқалганди.