“BigBon”, «Доширак» ва «Роллтон» – инсон саломатлигининг асосий кушандалари!

0

Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилувчи ташкилотлари ташаббуси билан қадоқланган ярим тайёр маҳсулотлари бўйича махсус ўрганиш ўтказилди. Сифат ва инсон саломатлигига хавфсизлик даражаси бўйича 170 та мезон асосида ўтказилган таҳлиллар 17 та машҳур савдо маркаларини қамраб олди. Улардан 14 таси айнан Россияда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 2 таси Қозоғистонда ва 1 таси Жанубий Кореяда ишлаб чиқариладиган савдо маркаларидир.
Кўпчиликка тез тайёрланувчи лапшалар сифатида яхши таниш бўлган бу маҳсулотлар таркибида инсон саломатлиги учун зарарли қўшимчалар мавжудлиги тўғрисида кўплаб манбааларда турли маълумотлар учрайди. Мисол учун, махсус таъмни кучайтирувчи глутамат натрий, буёқлар, консервантлар ва ҳамда катта миқдордаги турли хил тузлар – илмий нуқтаи назардан уларнинг барчаси инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Бунинг устига ярим тайёр маҳсулотларда табиий гўшт ишлатиш имконияти мавжуд эмас. Унинг ўрни соя билан тўлдирилса-да, одатда, озуқа таркибида ушбу маҳсулот мавжудлиги кўрсатилмайди.
Ўрганишлар натижасида бир қатор тез тайёрланувчи лапшаларда таркибида кўп миқдорда пестицид ва микотоксинлар учраши маълум бўлди. Бу эса ушбу турдаги маҳсулотлар зарарлигина эмас, инсон саломатлиги учун ҳақиқий хавфга айланиши мумкинлигидан далолат беради.
Айрим маҳсулотлар таркибида гўшт фақат кукун ҳолида қўшилиши ҳам маълум бўлди. Бундай “гўшт кукунлар”ни «БигЛанч», «Анаком», «Вермишель», «Доширак», «Роллтон», “BigBon” маркаларида учратиш мумкин.
Шунингдек, энг кўп таъм кучайтирувчи воситалар “BigBon” таркибида мавжудлиги, бундай қўшимчалар энг кам қўшилган ҳолат эса «Каждый день» бренди остида ишлаб чиқарилган лапшаларда учраши ҳам маълум бўлди.
“Первая цена” номли лапша таркибида товуқ гўшти мавжудлиги кўрсатилган бўлсада, олинган таҳлиллар натижаси унинг таркибида товуқ гўштидан асар ҳам йўқлигини кўрсатди.