Эркакнинг мурдаси 8 йил ўзи яшаган квартирада қолиб кетган. Уни шунча пайтдан бери ҳеч ким изламаган…

0

 

Германиянинг Зенден шаҳридаги уйлардан бирида ёнғин чиқди-ю, ўт ўчирувчилар бригадаси етиб келди. Қутқарувчилар бу уйда яшовчиларни хавфсиз жойга кўчира бошлашди. Аммо квартиралардан бирини қанча тақиллатишмасин, ҳеч ким эшикни очмади. Шунда қутқарувчилар эшикни бузиб киришди. Не кўз билан кўришсинки, ичкарида одам ва ит скелетлари ётарди. Кейинчалик барчаси аниқланди. Квартирада эркак севимли ити билан бирга яшаган, Оиласи билан ажрашган. Ити ҳам эгаси оламдан ўтгач, очликдан ўлим топган. Қўшнилар эса марҳумни охирги марта 2011 йили кўришган экан. Ҳовлида унинг машинаси ҳам 8 йилдан бери қимирламай туриб қолган. Шу вақт оралиғида баллонлари чириб, кузов қисми занглаб кетган.

Қўшниларнинг айтишига кўра, қачонлардир худди шу эркакнинг квартирасидан мурда ҳидига ўхшаш бадбўй ҳид тарала бошлаган. Улар полициячиларга хабар берган. Аммо полициячилар бу хабарга лоқайд муносабат билдиришган ва ҳаммаси унутилган. Ачинарлиси, қариндошлари, дўстлари бордир, ҳеч ким суриштирмаган. 8 йилдан бери марҳум билан ҳеч ким қизиқиб кўрмаган.

Астағфирилло!!!