Феруза Норматова дунёдаги энг яхши устози ҳақида!

0

«Миллион» жамоасининг аъзоси Феруза Норматова кечикиб бўлса-да ўз муҳтарам устозини байрам муносабати билан табриклади.

— Дунёдаги энг яхши устоз! Мен учун улар шундайлар… Санъат институтида актёрлик маҳоратидан жуда тўғри йўналишда таълим бериб, келажагимни барпо қилиб берганингиз учун, ота-онасидан олисда юрган оддий студент қизни ўз келажагига ишонтира олганингиз учун, халқ олдида озми кўпми мухлис орттиришимга, ролларим билан уларни ишонтира олишимга сабабчи бўлганингиз учун, вақти келганда сиқилмасинлар деб ота онамга айтмаган дардларимни эшитиб, менга тўғри йўлни кўрсатганингиз учун, ҳамма ҳаммаси учун сизга катта раҳмат, устозим Жўра Маҳмудов. Сизни менга устоз қилиб берган Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин. Яратган эгам Ҳамида опам билан сизга икки дунё саодатини насиб этсин, яна бир бор байрам муборак!