Кўзи ожиз ёҳуд бегуноҳ йигит

0

Ёш қиз кафеда қайлиғини кутиб турарди. Улар ишдан сўнг учрашишга келишиб олишганди. Қиз бир финжон чой буюртирди. Чой ичиб атрофга назар солди. Шунда кўзи унга қараб турган йигитга тушди. Аҳамият бермай чойидан ичди.

Орадан бир неча дақиқа ўтиб қизнинг нигоҳи яна ўша йигитга тақалди. У ҳамон қиздан кўзларини узмаганди. Қиз унинг бу совуқ қарашидан ўзини ноқулай сезди. Жаҳли чиқа бошлади.

Қайлиғи келди. Йигитнинг хунук қараганини айтди. Қайлиғи ўрнидан  туриб бориб у йигитни қаттиқ уриб йиқитди. Қиз қайлиғини бегонанинг қарашидан бунчалик рашқ қилишидан хурсанд бўлиб кетди. Улар биргаликда кафедан чиқиб кетишди.

Дўппосланган йигит эса, нима бўлганини англолмай, ҳассасини топиш учун бармоқлари билан атрофини пайпаслади. Унинг кўзи ожизлигини қўшни столдаги қизлар энди тушуниб  етишди ва кўзларида ёш билан ёрдамга шошилишди…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here