Мудофаа вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгаради

0

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Мудофаа вазирининг буйруғи лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Қарорга кўра:

* Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлигининг олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади

* 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўқиш учун номзодлар республиканинг муҳандислик-техника олий таълим муассасаларининг учинчи босқичини тугатган, ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган, мазкур институтда ўқишни давом эттириш ҳамда келгусида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган талабалар орасидан танлаб олинади.

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт ўқиш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг “Даволаш иши” йўналиши бўйича ўқишнинг бешинчи босқичини тугатган талабалар орасидан танлаб олинади.

Шунингдек, Ҳарбий институт ва Ҳарбий-тиббиёт факультетига ўқишга киришни ҳоҳлаган олий таълим муассасаларининг талабалари ариза билан бевосита олий таълим муассасасининг ректори номига мурожаат этиб, ўқишини қўчириши мумкин.

Талабанинг аризаси олий таълим муассасаси томонидан 5 кунлик муддатда кўриб чиқилади ва ариза талаба мазкур олий таълим муассасасининг учинчи (тўртинчи) курсида ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳамда рейтинг дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси илова қилинган ҳолда, олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларига алоқа каналлари орқали юборилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here