Қозоғистонда аёл киши Тобол дарёсига ўзини ташлаб ҳалок бўлди…

0

 

Фожиа Қозоғистоннинг Кустанай вилоятида шу йил 3 октябр куни содир бўлди. Аёл кишининг кўприкдан Тобол дарёсига ўзини ташлагани ҳақида ўткинчилар полицияга хабар беришди. Полициячилар кўприкка етиб келганда, аёл аллақачон чўкиб кетганди.

Марҳуманинг шахси, фожиа сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Полициячилар терговолди суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

 

loading...