Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам…

0

Бир одам Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васаллам)ни тушида кўришни орзу қиларди…
Бунинг йўлини илмли кишидан сўради…
Олим айтди:
– Уйқу олдидан шўр балиқ еб ёт, аммо сув ичма!
Киши ҳайрон бўлди…
Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўриш билан шўр балиқ ейиш орасида қандай боғлиқлик бор?!
Лекин шундай бўлса – да, олим айтган ишни қилди… Қанчалик чанқамасин, сув ичмади…
Саҳаргача тушига фақат чашмалар, булоқлар кирди… Уйғонди – ю олимнинг олдига югурди:
– Менга Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи васаллам)ни кўрасан, деган эдингиз…
Бироқ тушимга сувдан бошқа нарса кирмади – ку!
– Бунинг учун орзунинг ўзи кифоя қилмайди, – табассум билан деди олим…
– Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васаллам)га бўлган муҳаббат тузли балиқ еб, сувга ташна бўлгандек “жонингни ёндирсин!”.
Шундагина У ЗОТни кўрасан, – дея жавоб берган экан…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here