Туркиялик депутат «Нодира қизим сингари эди»

0

Туркиялик депутат Ширин Унал ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўлими ҳақида бош прокурорга қандай кўрсатма бергани ОАВга маълум бўлди, ODATVхабари асосида.

«Нодира сўнгги вақтларда ўзини ғалати тута бошлаганди. Гоҳида ҳеч қандай сабабсиз йиғларди, гоҳида куларди. Мен уни психиолог кўригига олиб боришга қарор қилдим, энди даволанишни бошлаганди. У менга қизимдек бўлиб қолган эди.

Воқеа содир бўлган кун уйда тўппонча йўқолиб қолди. Бутун уйни қидириб чиқдик. Нодирадан сўраганимда, у асабийлаша бошлади ва қурол унда эмаслигини айтди. Мен тўппонча унда эканини дарҳол тушундим. Ҳозир аканга қўнғироқ қиламан, унга ўзинг ҳисобот берасан, деб пастга туша бошлаганимда ўқ товушини эшитдим»,  –  деган депутат ўз кўрсатмасида.

Воқеа содир бўлганига 10 кун бўлди, аммо депутат ҳали-ҳануз ОАВга очиқ баёнот берганича йўқ.

Sputniknews-uz.com

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here