Унутилган бахт

0

Бир куни бир кўзи ожиз одам бир бино қаршисидаги зина пастида шляпа ва қўлида қуйидагича ёзув билан ўтирарди: «Мен кўрман, илтимос ёрдам беринг!»

Бир одам унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, тўхтайди. У ногироннинг шляпасида фақатгина бир нечта тангалар борлигини кўрди. У шляпага иккита танга ташлади ва унинг розилигисиз тахтачага янги сўзларни ёзди. У ёзувли тахтачани кўр одамда қолдириб кетади. Кун охирида у яна қайтади ва шляпанинг тангаларга лиқ тўла эканлигини кўради. Кўр одам уни қадам товушларидан танийди. Кўзи ожиз одам айнан ўша одам ёзувни нима деб ўзгартирганини билишни хоҳлайди.

Шунда ўша одам жавоб беради:

– Ҳеч қандай ёлғон нарса бўлмади. Мен шунчаки уни сал бошқачароқ қилиб ёздим.

У табассум қилади ва яна йўлида давом этади…

«Ҳозир баҳор, аммо мен уни кўра олмайман…» сўзлари тахтачага ёзилгач, одамлар ўзлари деярли унутган бахтни қайта ҳис қилишган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here