Ўзбекистон ОТЖ бўлажак йиғинларида қатнашадиган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди!

0

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Октябрда ҳам Любинко Друлович шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Терма жамоамиз октябрда Сеулда йиғин ўтказади ва мазкур йиғин доирасида Жанубий кореялик тенгқурларига қарши 2 та ўйин ўтказади.

Мазкур ўйинлар олдидан олимпиячиларимиз Тошкентда қисқа муддатли йиғин ташкил этишади. Машғулотлар эртадан старт олади ва 8 октябрга қадар давом этади.

Бу галги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилия Туғилган сана Амплуа Жамоа
1. Абдувоҳид Неъматов 20.03.2001 Дарвозабон Насаф
2. Машхуржон Муҳаммаджонов 21.02.1999 Дарвозабон Насаф
3. Низомитдин Зиёвутдинов 25.04.1998 Дарвозабон АГМК
4. Дилшод Саитов 02.02.1999 Ҳимоячи Насаф
5. Ислом Қобилов 01.06.1997 Ҳимоячи Бунёдкор
6. Ҳусниддин Алиқулов 04.04.1999 Ҳимоячи Насаф
7. Илҳом Алижонов 05.03.1998 Ҳимоячи Навбаҳор
8. Шерзод Насруллаев 23.07.1998 Ҳимоячи Насаф
9. Ойбек Рустамов 02.04.1997 Ҳимоячи Қўқон-1912
10. Иброҳим Юлдашев 05.06.1999 Ҳимоячи Металлург
11. Шаҳбоз Жўрабеков 02.02. 1997 Ҳимоячи Сўғдиёна
12. Ислом Рашидхонов 22.10.1997 Ярим ҳимоячи Насаф
13. Ойбек Бозоров 07.08.1997 Ярим ҳимоячи Насаф
14. Абдулла Абдуллаев 01.09.1997 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
15. Аброрбек Исмоилов 08.01.1998 Ярим ҳимоячи Сурхон
16. Нурилло Тўхтасинов 19.02.1997 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
17. Санжар Қодирқулов 27.05.1997 Ярим ҳимоячи Бунёдкор
18. Бобуржон Асқаров 09.02.1999 Ярим ҳимоячи Пахтакор
19. Асад Собиржонов 03.08.2000 Ярим ҳимоячи Бухоро
20. Достон Ибрагимов 23.01.1997 Ярим ҳимоячи Қизилқум
21. Азизбек Амонов 30.10.1997 Ҳужумчи Локомотив
22. Миржаҳон Мираҳмадов 15.07.1997 Ҳужумчи Бунёдкор
23. Бобир Абдихолиқов 23.04.1997 Ҳужумчи Насаф