ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

СУВ ПАРИЛАРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. «Сув париси» атамаси қаердан пайдо бўлгани ҳануз ҳеч кимга маълум эмас.

2. Сув париси сув устидан ҳукмронлик қила олмайди.

3. Кучли жоду ёки сеҳргарлик хусусиятига эга эмас. Фол очмайди.

4. Худо берган ягона имконияти одамзодни кўз қарашлари ёрдамида ўзига бўйсундиришдан иборат. Нигоҳлар сеҳри таъсирига тушган одам сув парисининг барча буйруқларини сўзсиз адо этади. Шунинг учун сув парисига дуч келган одамга унинг кўзларига боқиш тавсия этилмайди.

5. Сув париси одамнинг хаёлини ўқий олади.

6. Ҳеч ким сув париси бўлиб туғилмайди. Бахтсиз тасодиф ёки омадсиз муҳаббат туфайли сувга чўккан қизлар сув парисига айланади деган тахминлар бор.

7. Сув парисининг яна бир хавфли жиҳати шуки, у одамни то ўлмагунча қитиқлайвериши мумкин.

8. Тахмин қилишларича, сув парилари ўзи учун ҳали уйланмаган ёки хотини билан чиқиша олмаётган эркакларни изларкан.

9. Сув париси ўзи яшаган уй ёнида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Лекин уйдагиларига зиён етказмайди. Аксинча уларни ҳимоя қилади.

10. Сув парилари асосан ёз ойларида кўриниш бераркан. Қолган вақтларда сув остидаги одам кўзи кўрмас марварид саройларда ухлашаркан.

11. Россия шимолидаги халқлар орасида сув парилари енгилтабиат аёллар сифатида тасвирланган.

12. Тунлари соҳилга чиқиб юлдузли осмонни томоша қилишади, бир-бирлари билан суҳбатлар қуради.

13. Сув парилари ҳақида XII асрда қолдирилган қўлёзмаларда алоҳида фикр юритилган.

14. Насронийларда пайшанба кечаси хавфли ҳисобланади. Айтишларича, шу кечаси сув парилари соҳилга чиқиб ўзи учун йўлдош изларкан. Жуда жаҳлдор қиёфада бўларкан.

15. Афсоналарга қараганда, қачонлардир шимолий ўлкаларда одамлар сув парисини тутиб олиб бочкага қамаб қўйишган. У очдан ўлмаслиги учун денгиз маҳсулотларини беришган. Аммо сув париси уларни емаган ва эрта тонгда очликдан ўлган экан.

16. Сув парилари ҳар доим ҳам зараркунандалик қилмайди. Шундай вазиятлар кузатилганки, улар сувга чўкаётган гўдакларни қутқариб қолган.

17. Ўз даврида сув парилари билан Россия императори Петр I ҳам қизиқиб кўрган экан.

18. Сув париларини ростакамига Скандинавия, Англия, Африкада кўришгани ҳақида маълумотлар бор.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади