Ан-12 юк самолёти ҳалокатга учради!

0

Италиянинг Виго шаҳридан Истамбулга парвоз қилган Ан-12 юк самолёти Украинанинг Львов шаҳри аэропортига муваффақиятсиз қўниш оқибатида ҳалокатга учради. Режага кўра ушбу қўнишдан мақсад ёқилғи заҳирасини тўлдириб олиш бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, манзилга бир неча километр масофа қолганда самолётда ёқилғи тугаб қолган. Шу сабабли учувчилар самолётни ҳалокатли ҳолатда қўндиришга уриниб кўришган.

Бортда бўлган саккиз инсоннинг уч нафари воқеа пайтида ҳалок бўлган, яна уч нафари оғир жароҳат олган. Кейинги икки нафар инсоннинг аҳволи номаълумлигича қолмоқда.