Англиялик эркак эрталаб югуришга чиққан пайт ўлим топганди. Ўткинчилар тирилтириб олишди…

0

 

Англиянинг Шропшир графлигига қарашли Телфорд шаҳрида яшовчи 46 ёшли Питер Корр эрталаб югуришга чиқди-ю, ҳаракатланиш жараёнида ҳушидан кетиб йиқилди. Унинг юраги уришдан тўхтаганди. Шу кўйи жами 14 дақиқа ўлим ҳолатида ётди. Уддабурон ўткинчилар жонлантириш амалини адо этиш натижасида Питер Коррни тирилтириб олишди. Сўнгра уни касалхонага ётқизишди. Эркак ўткир инфарктга учраган экан. Ҳозир у муолажалар олмоқда. Яқин орада коронография йўли билан юрагини стентлаш амали ташкил этилади.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here