Буйрак шамоллашини қандай даволаш мумкин?

0

Буйрак касаллиги оёқдан совуқ ўтиши, буйрак ости ва усти безининг шамоллаши, пешобнинг ўз вақтида чиқармаслик сабабли буйракда ҳар хил тиқилмалар пайдо бўлиши, туз тўпланиши, кераксиз калий моддаларининг буйрак филтри оралиғида чўкма ҳосил қилиши натижасида юзага келади.

Ўткир шамоллаш йирингли касалликларни келтириб чиқаради ва кейинчалик у сурункали тус олиб кетиши мумкин. Ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, самарали даво чоралари кўрилмаса, сийдик йўлида йиринг аралаш тузлардан тиқилма пайдо бўлиб, қоринни шишириб, жигарга таъсир кўрсатиши мумкин.

Табобат муолажаларидан

300 г пиёзга бир чой қошиқ асал, бир ош қошиқ қуруқ розмарин барглари қўшилади. Устига 700 мл оқ вино қуйиб, 20 кун қоронғи ва салқин жойда сақланади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин уч ош қошиқдан истеъмол қилинади.

Бир ош қошиқ маккажўхори попуги устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қайнатилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, ҳар уч соатда икки ош қошиқдан ичилади (буйрак касаллигининг шиш ва гипертоник хили бўлса). Парҳез тутиб, туз ва суюқликни истеъмол қилиш чекланади.

Сурункали пиелонефрит ва циститда қовоқнинг эти кунига икки маҳал 50 г дан истеъмол қилинса, сийдикни яхши ҳайдайди, буйрак дардига шифо бўлади.